Микразим / Савол ва жавоб / Овқатланиш пайтида мен тўйганликни ҳис қилишим қийин ва шу сабабдан кўпинча меъёрдан ортиқ овқат еб қўяман. Бу муаммони қандай ҳал қилиш мумкин?

Овқатланиш пайтида мен тўйганликни ҳис қилишим қийин ва шу сабабдан кўпинча меъёрдан ортиқ овқат еб қўяман. Бу муаммони қандай ҳал қилиш мумкин?

Одатий меъёрдан ортиқ овқат ейиш бир нечта омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин:

  • Овқатланишни бошлаш пайтидаги ифодаланган очлик ҳисси. Меъёрдан ортиқ ейишга мойиллиги бўлган одам,истеъмол қилинаётган овқат миқдорини камайтириш умидида иложи борича кам ейишга ҳаракат қилади. Натижада у ифодаланган ва бошқарилмайдиган очлик ҳисси билан овқатланишга ўтиради,жуда тез овқатланади ва тўйганини жуда кеч ҳис қилади. Муаммонинг ечими - «кучли иштаҳа» ҳолат пайдо бўлишига йўл қўймайдиган,енгил овқатланишларни киритиш.
  • Овқатланиш вақтида чалғиш. Овқат қабул қилиш жараёнида диққатни жамламасдан, телевизор ва китобга чалғиб,бизнинг миямиз тўйганлик ҳақида кеч ҳабар беради. Оқибатда, керак бўлган миқдордан анча ортиқ, овқат еб қўйиш мумкин. Муаммонинг ечими- овқатланиш жараёнидан роҳатланиш, истеъмол қилинаётган овқат миқдорини кузатиш,овқатланиш пайтида кино кўриш ва китоб ўқишга чалғимаслик.
  • Шошилиш, йўл-йўлакай овқатланиш. Бизнининг миямиз қорин тўйганлиги ҳақидаги хабарни бири оз муддатдан кейин, озуқавий моддалар қонга келиб туша бошлаганда, беради. Агар овқат жуда тез истеъмол қилинса, организм бунга тез жавоб беришга улгурмайди ва сезиларли кечикиш билан тўйганлик ҳақида хабар берганда,ошқозон тўлиб кетган бўлади. Муаммонинг ечими - йўл-йўлакай овқатланмаслик,овқатни тез чайнамаслик, овқатланишга камида 20 дақиқа вақт ажратиш.
ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш