Микразим / Савол ва жавоб / Микразим® капсуласи жуда катта,уни болаларга қандай берган маъқул?

Микразим® капсуласи жуда катта,уни болаларга қандай берган маъқул?

Ҳаётининг биринчи йилларидаги болаларга Микразим® ташқи елимшакли қобиғисиз берилади. Қобиқ очилади, унинг таркибидаги ферментли микрогранулалар сув билан аралаштирилади, эмизикли болаларга сут, ярим суюқ бўтқа, аралашмалар, пюре билан. Бу ҳолда уларни майдалаш (чайнаш, қошиқ билан эзиш, овқат билан блендерда майдалаш) мумкин эмас.

Микразим® микрогранулаларининг қобиғи фақат ишқорли муҳитда эрийди. Шунинг учун у сўлак ва ошқозон ширасига қарши барқарор, препаратни овқат,сув ва нордон ичимликлар билан аралаштирганда парчаланиб кетмайди. Микрогранулаларнинг девори фақат 12-бармқоли ичак- айнан, Микразим® ферментлари таъсир қилиши керак бўлган жойга келиб тушганда эриб кетади.

Препаратни қабул қилиш тартиби ва дозаси шифокор томонидан аниқланиши керак. Даволаш тартибини тайинлаш даврида, ферментларнинг керакли миқдорини аниқлаш учун текширувга ахлат топшириш (копрограмма) керак бўлиши мумкин.

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш