Микразим / Савол ва жавоб / Микразим® ҳомиладорлик вақтида қўлланилиши мумкинми?

Микразим® ҳомиладорлик вақтида қўлланилиши мумкинми?

Кўпчилик аёллар ҳомиладорлик вақтида ҳазм қилиш аъзоларидаги ноқулайлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келишади. Бу бир нечта омиллар туфайли содир бўлади:

  • ўсиб бораётган бачадон томонидан барча қорин бўшлиғи аъзоларига кўрсатилаётган, босим;
  • гормонал ҳолатнинг ўзгариши,шу жумладан бачадон деворлари ва бошқа ички аъзолардаги силлиқ мушакларни бўшаштиришга қаратилган;
  • кўпчилик ҳомиладор аёлларга хос бўлган, махсус ва ҳар доим ҳам физиологик бўлмаган озуқавий мойилликлар.

Бундай шароитда кўпинча вақтинчалик ферментли бузилишлар вужудга келади. Улар нафақат ҳомиладор аёлга ноқулайлик яратади, балки асосий озуқавий моддаларнинг ичакда ўзлаштирилишининг бузилишига ҳам олиб келади. Бу эса онанинг ҳолатига салбий таъсир қилиши ва ҳомиланинг ривожланиш уйғунлигини бузиши мумкин.

Бундай бузилишларни тузатиш учун, шифокорнинг қарорига кўра,замонавий ферментли препаратлар ишлатилиши мумкин. Бу мақсадда Микразим® тайинланади. У фақат ингичка ичак оралиғида таъсир қилади, ҳомилага ривожланишининг эрта даврида ҳам салбий таъсир кўрсатмайди,организм томонидан яхши қабул қилинади ва кўникишни юзага келтирмайди. Лекин уни ўзбошимчалик билан қабул қилиш керак эмас, Микразим®  қўллашни бошлаш ва тартиби тўғрисидаги қарорни, ҳомиладор аёлнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, шифокор қабул қилиши керак.

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш