Микразим / Савол ва жавоб / Микразим® муковисцидозда ёрдам берадими?

Микразим® муковисцидозда ёрдам берадими?

Муковисцидоз - сурункали ирсий ва, афсуски, ҳозирги кунда давоси йўқ касалликдир. Касаллик барча безлар секрециясининг ифодаланган қуйуқлашиши, безларнинг ўзи иккиламчи шикастланиши ва инфекцион-яллиғланишли оғирланишларнинг пайдо бўлиши билан намоён бўлади.

Касалликнинг энг кўп учрайдиган тури - ошқозон-ичакдаги, клиник суъратида фермент етишмовчилиги билан ўрин тўлдириш хусусияти бузилган сурункали панкреатит (ошқозоности безининг яллиғланиши) аломатлари устунлик қилади. Шу сабабли, муковисцидозда албатта мавжуд панкреатит шираси етишмовчилигини қисман тўлдиришга, овқат ҳазм қилишни сезиларли даражада яхшилаш ва ичак бузилишларининг ифодаланганлигини камайтиришга имкон берувчи, препаратлар ишлатилади.

Муковисцидозда,кўпинча Микразим® тайинланади. Даволаш тартиби шифокор томонидан якка тартибда танланади, препаратни мунтазам равишда,ҳар овқатланиш пайтида қабул қилиш керак.

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш