Микразим / Савол ва жавоб / Ичбуруғда Микразим® қабул қилиш керакми?

Ичбуруғда Микразим® қабул қилиш керакми?

Ичбуруғ ёки ич кетиши-бу кўп такрорланадиган ва суюқлашган ич кетиши. Унинг пайдо бўлишига турли ҳил сабаблар бўлиши мумкин: ичак инфекциялари, заҳарланишлар,сурункали панкретитнинг ўрнини тўлдириш,энтероколитлар, таъсирланган ичак синдроми,невротик бузилишлар... Даволаш йўлини танлаш пайтида асосий сабабчи омилни аниқлаш ва имкон борича йўқотиш(ёки лоқал ўрнини тўлдириш) керак бўлади. Шу сабабли,ичак бузилишлари ривожланганда,текширув ўтказиш ва даволаш режасини аниқлаш учун, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ичбуруғда турли ҳил гуруҳдаги препаратлар тайинланиши мумкин,шу жумладан фермент воситалар ҳам. Гап шундаки, ичак бузилишларида бутун ҳазм қилиш тизими азият чекади, озуқавий моддаларни ҳазм қилиш жараёни бузилади, нисбий фермент етишмовчилиги ривожланади. Буларнинг барчаси ҳолатни оғирлаштиради ва тўғирлашни талаб қилади. Шу сабабли келиб чиқиши турли ҳил бўлган ичбуруғни даволаш режасига кўп ҳолларда Микразим® киритилади. Бу панкреатик ширанинг таъсирини тўлдирувчи ва ҳазм қилиш жараёнини яхшиловчи,замонавий ферментли препаратдир.

Агар ичбуруғ сурункали панкреатитдаги ўрин тўлдириш вазифасининг бузилиши туфайли пайдо бўлган бўлса,Микразим® ҳолатни яхшилаш учун асосий воситага айланади. Ахир бу касалликдаги ичак бузилишлари стеаторея деб номланувчи, ахлатдаги ёғларнинг меъёрдан ортиқлиги билан боғлиқ бўлади. Микразим® ёғларнинг етарлича ҳазм бўлишига имкон беради ва шу йўл билан панкреатитдаги ич кетиши билан курашишга ёрдам беради.

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш