Микразим / Савол ва жавоб / Айтингчи,ошқозоности безидаги оғриқларда Микразим® қабул қилиш мумкинми?

Айтингчи,ошқозоности безидаги оғриқларда Микразим® қабул қилиш мумкинми?

Ошқозоности бези соҳасидаги оғриқлар кўпинча аъзо тўқималаридаги узоқ муддат давомида мавжуд яллиғланиш,яъни сурункали панкреатит билан боғлиқ бўлади.Бу эса Микразим® - замонавий ферментли препаратнинг, қўлланиши учун асосий кўрсатмалардан биридир. Унинг капсулалари таркибида асосий нутриентларнинг(озуқавий моддалар) ичакда ҳазм бўлишини таъминловчи,кўп миқдорда ичакда эрувчи панкреатин моддали микрогранулалари бор.

Микразим® препаратини қўллаш 12-бармоқли ичак оралиғидаги шахсий ферментлар етишмовчилигининг ўрнини тўлдириш, ошқозоности безига бўлган юкламани пасайтириш, овқат ҳазм бўлишини яхшилашга имконият беради. Панкреатит билан оғриганда ферментли даволаш ва парҳезнинг бирикмаси нохушлик аломатлари билан курашишга, барқарор яхшиланишга эришишга ёрдам беради.

Лекин шуни эсдан чиқармаслик керакки, қориндаги оғриқлар уларнинг сабабини аниқлаш ва тўғри даволаш йўлини танлаш учун шифокорга мурожаат этишни талаб қилади. Ўткир панкреатитда эса,даволаш кўпинча очликдан бошланади, шу сабабли бу ҳолатда бошланишига ферментли препаратлар керак бўлмаслиги ҳам мумкин.

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш