Микразим / Савол ва жавоб / Узоқ муддат давомида Микразим® қабул қилиш соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши мумкинми?

Узоқ муддат давомида Микразим® қабул қилиш соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши мумкинми?

Кўп одамлар узоқ муддат давомида Микразим® қабул қилишга мажбурлар. Бу ҳолатда, одатда, организмдаги ҳазм қилиш ферментлари етишмовчлигини тўлдиришга қаратилган, ўрин тўлдирувчи ферментли даволаш назарда тутилади.

Препаратларни мунтазам равишда қабул қилиш, ошқозоности бези етарли миқдорда панкретик шира ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлмаганда ҳам, ҳазм қилиш жараёнининг тўлиқлигини таъминлашга ёрдам беради. Барча асосий озуқавий моддалар парчаланади ва кейинчалик ўзлаштирилади, одамда ичак бузилишлари ва овқатлангандан кейинги ноқулайлик ҳисси ривожланмайди. Чунки Микразим® таркибидаги ферментлар ингичка ичак юқори соҳаларининг оралиғида - табиий панкреатик шира таъсир қиладиган соҳада таъсир қилади. Шу сабабли ферментли даволашдаги ҳазм қилиш жараёни табиий жараёнга имкон қадар ўхшашдир.

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш