Микразим® фақат ингичка ичак оралиғида таъсир қилади ва одам организмига тизимли (умумий) таъсир қилмайди. Шу сабабли,кўп одамларнинг организми препаратни яхши қабул қилади. Препаратни қабул қилганда, эҳтимолий пайдо бўлиши мумкин бўлган ножўя ҳолатлар, асосан препаратнинг асосий моддаси ва таркибидаги қўшимча моддаларга нисбатан бўлган шахсий муросасизлик билан боғлиқ.
Бундан ташқари, оғирлашишларга Микразим® нотўғри қабул қилиниши сабаб бўлиши мумкин-масалан, ўткир панкреатитнинг бошланғич даврида ёки сурункали панкреатитнинг ифодаланган зўрайиш даврида.