Микразим / Савол ва жавоб / Заҳарланиш оқибатларини йўқотиш учун Микразим® қандай қабул қилинади?

Заҳарланиш оқибатларини йўқотиш учун Микразим® қандай қабул қилинади?

Заҳарланишда бутун ҳазм қилиш тизимининг фаолияти бузилади. Бу жараёнга ошқозоности бези ҳам, токсик панкреатининг ривожланиши мумкин бўлган ҳолатга қадар қўшилади. Аъзонинг, фермент етишмовчилиги ривожланишига олиб келувчи, секреция қилиш қобилияти пасаяди. Натижада овқат ҳазм бўлиши ва ўзлаштирилиши ёмонлашади, ичак бузилишлари пайдо бўлади, заҳарланишдан кейинги тикланиш жараёни секинлашади.

Айнан шу туфайли,ферментли препаратлар келиб чиқиши турли ҳил бўлган заҳарланишларни даволаш режасига албатта киритилади. Уларни ишлатиш ошқозоности бези фаолиятидаги етишмовчиликни тўлдиришга, ичбуруғ ва қорин дам бўлиши ифодаланганлигини камайтиришга ёрдам беради.

Ферментларни ўткир интоксикация аломатлари ва қайт қилиш йўқотилгандан кейин, бемор овқат қабул қилишни бошлаганда тайинлашади. Бошланишга беморнинг овқатланиш тартибида енгил ва авайловчи маҳсулотлар бўлса ҳам, ферментли препаратлар даволовчи парҳезга мажбурий қўшимча ҳисобланади ва ҳар сафар овқатланганда қабул қилинади.

Бу ҳолда энг кам қўзғатувчи таъсирли, замонавий препаратлар афзал кўрилади - масалан, Микразим®. Унинг капсулалари таркибида зарурият бўлганда яримсуюқ ва пюресимон овқат билан аралаштирилиши мумкин бўлган, ичакда эрувчи панкреатинли микрогранулалар бор. Микразим® қабул қилинадиган дозаси фермент етишмовчилигининг ифодаланганлигини ҳисобга олган ҳолда, шифокор томонидан аниқланади.

Одатда бундай ферментли ўрин тўлдирувчи даволаш заҳарланишнинг барча аломатлари йўқотилгандан кейин ҳам, бир неча ой давомида қўлланилади. Бу зарар кўрган ошқозоности безининг юкламасини қисман пасайтиришга  ва аъзонинг тўлиқ тикланишига имкон беради.

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш