Микразим / Бу қизиқ / Ошқозоности безидаги оғриқлар

Ошқозоности безидаги оғриқлар

  1. Қаерда жойлашган, қаерда оғриқ сезилади
  2. Аломатлари
  3. Сабаблар
  4. Даволаш

Ошқозоности бези- ичакларнинг юқори қисмидаги оралиқларга овқат ҳазм қилувчи ферментларни ажратувчи аъзодир. Бу аъзонинг касалланиши кўп ҳолларда оғриқли синдром ва ҳазм қилиш тизимининг фаолияти бузилишида намоён бўлади. Ошқозоности безида оғриқ пайдо бўлса, нима қилиш керак? Албатта шифокорга мурожат қилиш зарур.

Ошқозоности безидаги оғриқлар

Қаерда жойлашган, қаерда оғриқ сезилади

Ошқозоности безининг анатомик жойлашуви- қорин пардасидан кейин, ошқозон остида. Унинг бош қисмини 12-бармоқли ичак айланиб ўтган, узун танаси деярли горизонтал ҳолатда бел умуртқаларининг тепа қисмида жойлашган, думи эса талоқ ва чап буйракка жипслашиб туради.

Ўткир панкреатит билан боғлиқ ҳолларда, ошқозоности бези, қорин бўшлиғининг тепа қисми, чап ва ўнг қовурғаости қисмида шиддатли оғриқлар вужудга келади.

Ошқозоности безининг сурункали касалликларида оғриқ тананинг турли қисмларида пайдо бўлиши мумкин:

  • Қориннинг чап томонида;
  • Чап ва ўнг қовурғаостида айланма табиатли;
  • Қиличсимон ўсимта ва кўкрак суягининг пастки қисмида;
  • Бел ва бел лордозида;
  • Қорин бўшлиғининг тепа ва ўрта қисмида.

Аломатлари

Ошқозоности бези ташқи секреция аъзосидир, яъни ферментлар ажратиб чиқарди, ҳамда ичида энг асосийси инсулин бўлган гормонларни секреция қилади. Шу туфайли бу аъзо касалликларида безнинг ўзи томонидан ҳам, ҳазм қилиш тизими томонидан ҳам аломатлар бўлиши мумкин. Оғир ҳолатларда, безнинг кўп қисми емирилиб кетганда, қандли диабет ривожланади.

Аъзо яллиғланишининг асосий аломатлари:

  • Ошқозоности безидаги сиқувчи, ачишувчи оғриқлар, яъни чап қовурғаости ва кўкракости соҳаларида, айланма, бел соҳасига тарқалувчи, парҳездаги хатоликлар сабаб бўлган оғриқлар;
  • кўп таркибли қайт қилиш, ҳолатни енгиллаштирмайдиган кўп қайт қилиш;
  • мойсимон хусусиятга ўтувчи суюқ ич келишига мойиллик;
  • Қорин дам бўлиши;
  • Иштаҳанинг йўқолиши, вазн камайиши мумкин;
  • шиллиқ қобиғи, кейинчалик эса терининг ҳам сарғайиши.

Сабаблар

Ошқозоности бези соҳасидаги оғриқлар, аъзо жароҳатланганда, чиқариш йўлларида тошлар ҳосил бўлганда, аъзонинг ўзида ёки унинг атрофидаги аъзоларда шиш пайдо бўлиши натижасида юзага келиши мумкин. Лекин бу аломатнинг пайдо бўлишининг асосий сабаби- яллиғланиш, ёки панкреатитдир.

Нима учун оғриқ синдроми вужудга келади? Бунга қуйидаги омиллар сабаб бўлиши мумкин:

  • Ўт чиқариш йўллари ва жигар касалликлари;
  • Ичкиликбозлик;
  • Қорин ва 12-бармоқли ичак патологияси;
  • Паст оқсилли парҳез;
  • Озуқавий аллергия;
  • Вирусли инфекция;
  • Модда алмашинувининг бузилиши, муковицидоз;
  • Безнинг жароҳатланиши.

Даволаш

Даволаш

Ошқозоности безида оғриқ пайдо бўлса, даволаш турли тарзда олиб борилиши мумкин, лекин асосий қоидалар жадвалда келтирилган.

Парҳез овқатланиш

Таркибида ёғ,оқсил кам бўлган маҳсулотларни исътемол қилиш, кичик миқдорларда кўп маротаба овқатланиш, алкогол маҳсулотлари, зираворлар ва бошқа касаллик қўзғовчи маҳсулотлардан воз кечиш

Оғриқсизласнтириш

Аналгетиклар

Спазмолитиклар

М-холиноблокаторлар

Антатсид воситалар

Гистамин ретсепторларининг H2 блокловчилари

Протон помпасининг ингибиторлари

Антидепрессантлар

Ўрнини босувчи фермент терапия (даволаш)

Препаратнинг муҳим сифатлари:

  • Таркибида липаза миқдори юқори
  • ферментларни ошқозон ширасидан сақловчи қобиқ
  • ички грануларнинг кичик ўлчами
  • Таркибида ўт кислоталарининг йўқлиги

Панкреатитини даволаш учун мақбул усул - таркибида панкреатин бор бўлган препаратидир. Бу модда- ошқозоности безининг табиий гормонидир.

Витамин етишмовчилиги муаммосини ечиш

Ёғда эрувчи ва Б гуруҳ витаминлари

Углевод алмашинишини меъёрлаштириш

Инсулин ўта эҳтиёткорлик билан, фақатгина жиддий кўрсатмалар асосида тайинланади

Дезинтоксикация

Албумин, вена орқали киритиладиган эритмалар

Симптоматик терапия

Қорин дам бўлишини ичак сорбентлари(сўриб оллувчи моддалар) ёрдамида йўқотиш, масалан, Филтрум препарати. У маҳсулотларнинг ҳазм бўлмаган қисмларни, пайдо бўлган газларни самарали бирлаштиради, ичак моторикасини тиклайди.

Ошқозоности бези касалликларини қандай усул ва воситалар ёрдамида даволаш, ташхис тасдиқлангандан сўнг, шифокор томонидан белгилаб берилади.

Муҳим: Препаратни қабул қилишдан олдин қўлланма билан танишиб чиқинг, ёки даволовчи шифиокор билан маслаҳатлашинг.

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш