Микразим / Бу қизиқ / Болаларда қорин оғриғи

Болаларда қорин оғриғи

  1. Болаларда қорин оғриғинининг асосий сабаблари
  2. Бола ёшига кўра қориндаги оғриқлар сабаблари
  3. Ташхис
  4. Қориндаги оғриқларда даво муолажалари

Болаларда қорин оғриғи Болалар аксарият ҳолларда қориндаги турли оғриқлардан шикоят қилади. Бундай оғриқлар турли сабабларга кўра пайдо бўлиши мумкин. Қориндаги оғриқнинг табиатини тажрибали педиатр-шифокоргина аниқлаши мумкин.

Қоринда оғриқлар – қисқа ва узоқ муддатли, кучли ва кучсиз, аниқ бир жойда ёки бутун қорин соҳасида бўлади. Нима бўлишидан қатъи назар, қориндаги оғриқнинг кучайиши ва бошқа аломатларни кутиб ўтириш мумкин эмас. Мабодо салбий ҳолатга кўпроқ таом еб юбориш сабаб бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Болаларда қорин оғриғинининг асосий сабаблари

Санчиқлар

Мазкур салбий ҳолат, одатда, 4 ойликкача бўлган гўдакларда кузатилади. Санчиқ тутганда гўдак оёқчаларини қорнига ториб, қаттиқ йиғлайди, ўзини у ёқдан бу ёққа ташлайди, гўдакнинг қорин мушаклари таранглашади. Санчиқни илиқ-иссиқ матони қорин соҳасига қўйиш ёки укроп суви билан бартараф этиш мумкин. Кўпгина ота-оналар мазкур усулни яхши билади ва болани тик ҳолатда тинчлантиришни уддалайди. Агар оғриқ ҳаддан зиёд бўлса, бола тунда ухлай олмайди ва бундай пайтда педиатр дори ёзиб беради.

Қабзият

Мазкур ҳолатда қоринда санчиқ билан бирга дамлаш ҳам кузатилади. Оғриқ ва дамлашни бартараф этиш учун ҳуқна (клизма) ёки ректал шамчалардан фойдаланилади.

Мушаклар чўзилиши

Мушаклар чўзилганда бола юрган ёки ўтирмоқчи бўлганида қорин соҳасида қаттиқ оғриқни ҳис қилади. Қорин мушакларининг чўзилишига - ҳаддан ортиқ зўриқиш (масалан, қайт қилиш ёки қаттиқ йўтал тутиши) сабаб бўлиши мумкин. Қорин мушаклари чўзилганидаги аломатлар қорин соҳасида оғриқ бўлсада, бошқа салбий ҳолатлар кузатилмайди, бола овқатни иштаҳа билан танаввул қилади.

Ичаклар сиқилиши

5-9 ойлик болаларда кузатилади ва кўнгил айниши билан ўтади, бола қайт қилади, ахлатида қон аралшмаси кузатилади. Зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Метеоризм (қорин дамлаши) ва ортиқча газ ҳосил бўлиши

Бола инжиқланади ва безовталанади, уйқуси бузилади. Эмаётганида бола чалғийди ва эмиб бўлганидан кейин аксарият ҳолатларда кекиради. Ортиқча газ ҳосил бўлиши бола организмидаги бошқа салбий ўзгаришлардан далолат беради.

Гижжалар

Организмида аскаридалар пайдо бўлганда бола унча қаттиқ бўлмаган, аммо мунтазам оғриқни ҳис қилади. Бундан ташқари, гўдакнинг боши оғриб, қорни дамлаши мумкин. Боланинг уйқусида тишини ғичирлатиши, организмида гижжа пайдо бўлган, деган фикрни келтириб чиқарган, аммо аслида бу асосга эга эмас.

Озиқ-овқат маҳсулотларига шахсий таъсирчанлик

Аксар болалар сут ва улардан тайёрланган маҳсулотларга таъсирчан бўлади. Истеъмол қилганидан тахминан ярим соатлар ўтиб боланинг ҳолати ёмонлашади: қорнида қаттиқ оғриқ туради ва дамлайди, ичи кетиб, баъзан қайт қилади.

Сариқ касали

Юқумли ва асосан болаларда кўпроқ учрайдиган касаллик бўлиб, бола қориннинг ўнг соҳасида қаттиқ оғриқни ҳис қилади. Қўшимча аломатлари – кўзлар оқининг срағайиши, пешоб рангининг тўқлашиши. Мазкур аломатларни сезганингиз заҳоти шификорга мурожаат қилинг.

Мояклар яллиғланиши

Баъзида ўғил болалар мазкур салбий ҳолатдан азият чекиб туради. Одатда бола қорин соҳасининг пастки қисми ва човда оғриқ сезади. Бунга эса травма, чов чурраси ёки тухумчаларнинг ўралашиб қолиши сабаб бўлади. Бундай пайтда педиатрнинг тезкор ёрдами зарур.

Пиелонефрит

Буйрак қопчаларининг яллиғланиши оқибатида вужудга келади ва бу касаллик эса, аксинча қиз болаларда учрайди. Пиелонефрит бел, биқин ёки қоринда қаттиқ ва сурункали оғриғи билан характерланади. Шу билан бирга бола танасининг ҳарорати кўтарилади, умумий ҳолсизлик ва ваража тутади, кўнгли айнишидан шикоят қилади ва кучли терлайди. Бундай пайтда зудлик билан шифокорга учраш лозим ва пиелонефритнинг оғир шаклларида фақатгина жарроҳлик амалиёти билан ёрдам бериш мумкин.

Гастроэнтерит

Ошқозон шиллиқ пардалари ва ингичка ичакнинг яллиғланиши касаллиги вирусли, паразитар ёки бактериал хусусиятли бўлади. Бола қориндаги оғриқ, ичи кетиши, кўнгил айниши ва иситмаси кўтарилаётганидан шикоят қилади. Гастроэнтерит ҳам зудлик билан шифкорга учрашиш учун асос бўлади.

Кўричак (аппендицит)

Кўричак (аппендицит ёки аппендикснинг ялиғланиши) – тахминан 15 фоиз болаларда учрайди. Касаллик бола икки ёшга етгунига қадар фаоллик кўрсатмайди, аммо 8 дан 14 ёшгача бўлган болаларда кўпроқ учрайди. Касалликнинг бошланишида бола қорнининг ўнг ёки пастки қисмида қаттиқ оғриқ, дармонсизлик, кўнгил айниши ва иситмадан шикоят қилади. Хасталик тез ривожланади ва оғриқ зум ўтмай янада кучаяди. Ниҳоят аппендикс деворлари зарарланиб, ичидагилар қорин бўшлиғига тушади ва бу бола ҳаётига жиддий хавф солиши мумкин. Зудлик билан касалхонага ётқизилиб, жарроҳлик амалиётини ўтказилмаса жиддий вазият юзага келиши мумкин.

Бола ёшига кўра қориндаги оғриқлар сабаблари

Бир ёшгача болаларда қорин оғриғи кузатилса, бунга қуйидаги муаммолар сабаб бўлиши мумкин.

6 ойликкача гўдаклар

Бир ойликдан олти ойликкача болаларда қориндаги оғриққа:

  • анчиқлар (овқат ҳазм қилиш тизимида ҳаво туриб қолиши);
  • ошқозоннинг тўлиб кетиши;
  • қабзият сабаб бўлиши мумкин.

Одатда, бундай пайтларда бола йиғлаб, уйқусини йўқотади, тез-тез думалайди. Гўдак катта бўла боргани сайин, оғриқлар ўтиб кетади.

6 ойликдан катта болаларда қорин оғриқларига:

  • гастрит, колит, гастроэнтерит (ошқозон ёки ичаклардаги яллиғланиш жараёнлари);
  • чов чурраси;
  • нафас йўлларининг касалликлари. 

Мазкур салбий ҳолатларга инфекциялар сабаб бўлиб, қориннинг юқори қисмида оғриқ кузатилади, бола иштаҳаси йўқолиб, қайт қилади. Педиат-шифокор даво муолажаларини белгилайди.

7 ёшгача бўлган болаларда қорин оғриқлари:

Переедание детей

7 ёшгача бўлган болаларнинг қорнида оғриқлар кузатилса, бунга:

  • қабзиятлар;
  • сийдик йўлари инфекцияси;
  • ўпка шамоллаши;
  • ўроқсимонтўқимали анемия;
  • заҳарланиш сабаб бўлиши мумкин.

Қабзият – ҳар доим ҳам ташвишланишга сабаб бўлмаслиги мумкин, бироқ бу бола овқат ҳазм қилиш тизимида муаммолар борлигини кўрсатиади. Сийдик йўллари инфекцияси ҳам қориндаги оғриқлар, тана ҳароратининг кўтарилиши ва боланинг сийиши маҳали қаттиқ оғриққа сабаб бўлади. Ўпка шамоллаганда эса бола қаттиқ-қаттиқ йўталади, кўкрак қисмидаги, анемияда эса бели, кўкраги ва оёқ-қўлларидаги оғриқдан шикоят қилади. Бола нобоп егулик, муддати ўтган ёки сифатсиз маҳсулотни истеъмол қилиши оқибатида заҳарланиб қолади. Заҳарланганликнинг дастлабки аломатлариданоқ тезда шифокорни чақириш керак ва болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш зарур:

  • болага кўпроқ суюқлик ичириш;
  • ҳеч қандай егулик бермаслик;
  • заҳарли моддаларни чиқариш учун сорбентлар (масалан, Фильтрум) бериш мумкин. 

Мактабгача ёшдаги болаларда:

  • гастроэнтерит;
  • кўп овқат еб қўйиш;
  • вирусли ва инфекцион касалликлар;
  • қориндаги травма;
  • ўпка шамоллаши;
  • сийдик йўллари инфекцияси;
  • ўроқсимонтўқимали анемия;
  • ўткир кўричак (аппендицит);
  • қизаларда  – ҳайз келиш маҳали оғриқ, тос соҳаси органлари шамоллаши.

Ташхис

Ташхис Қорин соҳасида оғриқ пайдо бўлганида педиатр-шифокорга мурожаат қилиш зарур. Шифокор мустақил ташхис қўйиши ва зарур таҳлиллар учун йўлланма бериши ёки тор мутахассис-шифокор (уролог ва ҳ.к.) қабулиги йўллаши мумкин. Қуйида бола қоринчасидаги оғриқ маҳали тавсия этиладиган таҳлил ва муолажалар келтирилган:

  • қорин бўшлиғи ва тос соҳаси УТТ (жигар, ўт ва сийдик қоплари, ошқозоности бези, талоқ, буйраклар ва ҳ.к.).
  • Колоноскопия – махсус асбоб (колоноскоп) ёрдамида йўғон ичак текшируви. Виртуал ўтказилиши ҳам мумкин.
  • Фиброгастроскопия (ФГС) – шифокорлар яра ёки гастрит, шунингдек, бола қорнида сабаби аниқланмаган қаттиқ оғриқда, кичик ёшдаги болалар фиброскопни ютишга қийналгани боис ФГС ўрнига ошқозонда рентген ўтказади.
  • Ирригоскопия ёки ректороманоскопия (ичак касалликларида).
  • Kорин бўшлиғи МРТ (аниқ ташхис қўйиш қийин маҳал ўтказилади).
  • Пешоб таҳлили (умумий) ва қон таҳлили (умумий ва биокимёвий).
  • В ва С гепатитларида қон таҳлили (камроқ ўтказилади).
  • Гельментлар ва бошқа ичак инфекциялари ва дисбактериозда ахлат таҳлили.
  • Копрограмма.
  • Oнкормаркерлар учун қон таҳлили (онкологик касалликлар эҳтимолида).

Қорин оғриқларида юқорида келтирилган таҳилларнинг барчасини болада ўтказиш шарт эмас. У ёки бу тадқиқот турини педиатр-шифокор тайинлайди.

Аксарият ҳолларда фақат қоннинг биокимёвий таҳлили ва УТТ кифоя қилади. Батафсил текширув камдан-кам ўтказилади, чунки ҳар бир ҳолат шифокорлар томонидан алоҳида ўрганилади.

Қориндаги оғриқларда даво муолажалари

Болакай қорни оғриб қолса нима қилмоқ керак? Қатор вазиятларда (кўричак, яллиғланиш, инфекциялар, буйрак хасталиклари ва бошқа жиддий касалликларда) даволаш касалхонада ўтказилади. Терапия курси аниқ ташхисга боғлиқ. Ҳар қандай даво муолажаси даволовчи шифокор тавсиясига биноан ўтказиш лозим. Қуйида болаларда ошқозон-ичак тизими бузилганда ёрдам бериши мумкин препаратлар ва халқ табобати воситаларини келтирамиз.

Медикаментоз препаратлар

Қориндаги оғриқларда даво муолажалари
  1. кучли ич кетишида – махсус тузли эритма.
  2. тананинг юқори ҳароратида — иситма туширувчилар.
  3. заҳарланганда — сорбентлар (масалан, Фильтрум).
  4. дисбактериозда — ичаклар микрофлорасини меъёрлаштирувчи дори воситалари.
  5. ичак инфекцияларида – антибиотиклар.
  6. ҳазм қилиш тизими бузилганда – фермент препаратлар (Микразим).
  7. озиқ-овқат маҳсулотларига аллергия – антигистамин препаратлар.
  8. қаттиқ оғриқларда – спазмолитиклар.

Халқ табобати

  • мойчечак дамламаси;
  • асалга аралаштирилган шувоқ ёки ошқовоқ уруғи — улар бола организмини паразитлардан тозалайди;
  • долчинли лимон шарбати;
  • арпабодиён қўшилган гуруч хўрда;
  • ялпиз-занжабил дамламаси;
  • асал қўшилган картошка шарбати;
  • эман пўстлоғи қайнатмаси;
  • намаътак дамламаси.

Болаларда қорин оғриқлари маҳали ҳар қандай халқ табобати воситаларини фақат шифокор тавсияси билангина қўллаш мумкин. Мазкур воситалар универсал бўлмасдан, қатор қарши кўрсатмалари мавжудлигини унутманг. Баъзиларини анънавий тиббий воситалар билан бирга мутлақо қўллаб бўлмайди.

 

Муҳим: қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки даволовчи шифокор мутахассис маслаҳатини олинг

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш