Микразим / Бу қизиқ / Гастритда парҳез

Гастритда парҳез

  1. Гастрида овқатланиш тартиби
  2. Гастрит хуруж қилганида рационнинг асосий принциплари
  3. Гастритда қандай маҳсулотлар танаввул этиш мумкин?
  4. Что должно отсутствовать в рационе?
  5. Кислотавийлик паст бўлганда
  6. Кислотавийлик паст бўлганда
  7. Гастритда таомнома – умумий тавсиялар

Ошқозон шиллиқ пардасининг яллиғланиши гастрит деб аталади ва овқат ҳазм қилишда муаммолар келтириб чиқаради. Кишининг овқатни ҳазм қилиши ёмонлашади ва натижада саломатлиги ёмонлашади, дармонсизлик ва ҳолсизлик пайдо бўлади статитстик маълумотларга кўра, россияликларнинг ярми гастритнинг у ёки бу аломатларидан азият чекар экан.

Гастрида овқатланиш тартиби

Гастритда парҳез
Кўпчиликни гастрида қандай парҳез тутиш керак, деган савол ўйлантиради. Аслида ҳам бу жуда муҳим муаммо бўлиб, тўғри овқатланиш – ошқозон-ичак тизими касалликларини даволашнинг асосий қисми ҳисобланади. Гастрида ҳамма вақт енгил парҳез маъқул бўлиб, соғлиқ тикланганда одатий овқатланиш тартибига секин-асталик билан қайтиш зарур. Гастритга йўлиққан беморларга одатда шифокорлар шахсий овқатланиш рационини тавсия қилади.

Шунингдек, гастрит хуружи вақтида фермент етишмовчилиги риовжланади ва овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун Микразим сингари фермент препаратларини қабул қилиш тавсия этилади.

Гастрит икки турга бўлинади: ўткир ва сурункали. Кўпчиликда мазкур касаллик шакллари ошқозон ширасининг юқори ёки паст кисдотавийлиги билан кечиши мумкин. Ўткир гастрит қуйидаги турларга бўлинади:

  • фиброз (инфекцион касалликлар маҳали зўраяди);
  • флегмоноз (ошқозон деворларининг йирингли яллиғланиши билан кечуви);
  • коррозиявий (заҳарланишнинг бир тури).

Сурункали гастрит эса қуйидаги турларга бўлинади:

  • сиртқи;
  • гипертрофик;
  • полипоз;
  • бактериал;
  • гранулематоз;
  • аутоиммун.

Сурункали гастритнинг бошқа бир тури билан одатда, кўп миқдорда мунтазам алкогол истеъмол қилувчиларда учрайди.

Гастрит хуруж қилганида рационнинг асосий принциплари

Унутманг, ошқозон гастритида тўғри овқатланиш касаллик аломатларини муваффақият билан енгиш омилидир. Ошқозон шираси кислотавийлиги юқори бўлса, унинг фаоллигини бостирувчи маҳсулотлар истеъмол қилиш талаб этилади. Мазкур уч қоидага амал қилинг:

  1. Механик принцип. Таркибига дағал клетчаткаси бор маҳсулотлардан эҳтиёт бўлинг. Бундай маҳсулотлар сирасига тугунакли ўсимликлар, пайли гўшт, кепакли нон киради. Бундан ташқари, ёғда тайёрланган маҳсулотлар мутлақо ман этилади.
  2. Кимёвий принцип. Ошқозон шираси ажратишни кучайтирувчи маҳсулотлардан воз кечинг. Бундай маҳсулотлар сирасига спиртли ичимликлар, гази сув, цитрус мевалар (жумладан улардан олинган шарбатлар), қаҳва, қора нон, карам ва ёғли шўрва.
  3. Термик принцип. Юқори ёки аксинча, паст ҳароратли тамоларни истеъмол қилманг. Улар қизиўнгачни яллиғлантиради, совуқ таомлар эса бошқаларга нисбатан ошқозонда узоқроқ қолиб кетади.

Гастритда қандай маҳсулотлар танаввул этиш мумкин?

Гастритда қандай маҳсулотлар танаввул этиш мумкин?

Таомномангизга ёғсиз гўшт (масалан, қуён гўшти) маҳсулотларини киритинг. ўрдак, қўй ва ғоз гўштлари мумкин эмас, товуқ гўштини эса терисини олиб олиб ташлаб истеъмол қилиш мумкин.

Шунингдек, танаввули ман этилмаган маҳсулотлар сирасига:

  1. дарё балиғи;
  2. денгиз маҳсулотлари;
  3. тухум оқидан омлет;
  4. сули ва гречиха ёрмасидан бўтқалар;
  5. сут;
  6. қовоқча, қовоқ, помидор, сабзи, турли кўкатлар;
  7. яшакар миқдори юқори тармевалар;
  8. қайнатиб пиширилган ва эзилган мевалар.

Қандай маҳсулотлар мумкин эмас?

Хеликобактер Пилори бактерияси сабабли гастрит ташхиси қўйилган бўлса, мустақил парҳез белгилаш маъқул эмас. бунинг учун албатта гастроэнтеролог ёки парҳезшунос мутахассис билан маслаҳатлашинг. Шунда гастрит муолажаси қоидага мос ва самарали кечади.

Мазкур касалликда таомномада бўлмаслиги лозим егулик ва маҳсулотлар:

  1. Янги пишган нон ва нон маҳсулотлари, қатламалар ўрнига оқ нон, оддий печенье ва сомса маъқул.
  2. Ёғли шўрвалар, қўзиқоринли, кўкшўрва ва боршч ўрнини картошка, карам, сабзи ва пиёзли енгил сабзавот шўрва эгалласин.
  3. Дудламалар, ёғли ва пайли гўшт ўрнига қайнатилган ёки буғлаб пиширилган гўшт (котлетлар, қиймалар) ҳамда товуқ ва бузоқ гўштидан тайёрланган таомлар.
  4. Қаттиқ қайнатилган ва қовурилган тухум, омлетларни чала-хом қайнатилган ва буғда тайёрланган омлет билан алмаштиринг.
  5. Ҳар қандай шўр ва зираворли таомлар, маринад, шоколад, газланган ичимликлар, қаҳва ва квас мумкин эмас.
  6. Алкоголдан мутлақо воз кечинг.

Кислотавийлик юқори бўлганда таомнома

Гастритнинг мазкур шаклида мева ва сабзавотларни кўп ейиш ярамайди. Улар умумий ҳолатга салбий таъсир кўрсатишим мумкин. Таомномадан ошқозон кислотаси ишлаб чиқаришни фаоллаштирувчи егуликларни чиқариб, уларнинг ўрнига кислотавийликни пасйтирувчи маҳсулотларни киритинг. Тўғри овқатланиш асносида ортиқча вазндан ҳам халос бўлсаиз. Қуйида рухсат этилган ва тақиқланган маҳсулотлар рўйхати келтирилади.

Рухсат этилганТақиқланган
Сабзавотлар: сабзи, қовоқ, картошка, лавлаги. Сабзавотлардан енгил газаклар. Помидор: яхши пишган ва майдалаб тўғралган ёки эзилган. Пусти артилган бодринг. Кўкатлар.
Мевалар: нордон бўлмаган, яхши пишган, пўсти арчилган (банан, нок, олма). Меваларни тоблаб истеъмол қилган маъқул. Тарвуз ва қовунни – чекланган миқдорда истеъмол қилиш зарур. Қовурилган картошка, маринадланган маҳсулотлар, тузланган карам.
Сут (сигир ёки эчки сути), сут қаймоғи, йогуртлар. Янги сузма (творог). Сметана, қатиқ, қаттиқ пишлоқ.
Парҳез шўрва. Кўкшўрва ва боршч.
Макарон маҳсулотлари. Дуккаклилар.
Қайнатиб пиширилган парранда ёки қуён гўшти, ёғсиз дарё балиғи. Дудламалар, ёғли балиқ ва гўшт, кончервалар.
Сули ва гречиха. Қуруқ мевалар.
Чала-хом пиширилган тухум. Шоколад.
Қоқнон, оқнон (бир-икки кунлик, суви қочган), қуруқ печенье. Қаттиқ қайнатилагн ва қовурилган тухум.
Сут қўшилган ва аччиқ дамланмаган чой ёки қаҳва. Жавдар ва янги узилган нон. Тортлар, кремли қандолат маҳсулотлари.

Кислотавийлик паст бўлганда

Бу ҳолатда овқатланиш юқорида кўрсатилгандан бир мунча фарқланади. Имкон қадар ошқозон шираси ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи таомлар ва маҳсулотлар тавсия этилади. Қуйидаги жадвалда касалик қайталанганда тавсия этиладиган таомлар рўйхати келтирилади. Ошқозонингизда қаттиқ оғриқ сезсангиз, ошқозон тўқималарини яллиғлантирувчи таомлардан воз кечинг.

Рухсат этилганТақиқланган
Сут маҳсулотлари (жумладан, тузсиз пишлоқ). Қаттиқ пишлоқ навлари.

Сабзавотлар: тобланган картошка, помидор, кўкатлар, сабзи, қовоқ, шўр бодринглар.

Қовурилган картошка, йирик макарон маҳсулотлари.
Ёғсиз гўшт, юқори сиқатли колбаса маҳсулотлари, тобланган ва қовуриб тайёрланган котлетлар. Қовурилган ёғли гўшт.
Шр сельд балиғи, ёғсиз шўрбалиқ. Гўшт ва балиқ консервалари.
Қайнатилган тухум. Қовурилган тухум
Тобланган мевалар, шарбатлар. Тармевалар: клюква, қора қарағат. Янги узилган нон, кепакли нон.
Мевали желе, кисель. Қизил смородина, малина.
Кучсиз газланган сув, кўк ёки қора чой. Конфет маҳсулотлари ва музлатилган ширинликлар.
Майда тўғралган карамли ва яхши қайнатиб пиширилган боршч ва кўкшўрва Газли ширин, спиртли ичимликлар, квас ва қаҳва.

Гастритда таомнома – умумий тавсиялар

Гастритда таомнома

Гастрити бор беморлар таомномасидан овқат тайёрлашда ишлатиладиган зираворларни чиқариши талаб этилади. Таом мазасини янги кўкатлар (кашнич, укроп, сельдер) қўшиш орқали бойитинг. Кўкатлар етишмаётган дармондорилар ўрнини тўлиришда ҳам қўл келади: истеъмол қиладиган таомларингизга майда тўғралган кўкатлар қўшинг.

Алоҳида овқатланиш тартибига ўтинг; имкон қадар енгил танаввулардан воз кечинг, шунда ошқозон овқат ҳазм қилишда қийналмайди. Овқатни обдон, шошмасдан чайнаб енг. Тез танаввул қилинган таом ошқозонаг оғир ботади ва саломатликка путур етказиб қўйиши мумкин. Овқатни узоқ чайнаб, бўтқа ҳолида ютинг.

Тўғри овқатланиш – гастритни даволашнинг асосий омили эканини ёдда тутинг. Кўпгина беморлар даволаниш пайтида парҳезга қатъий амал қилиш натижасида 4 ҳафта ичида касаллик аломатларидан фориғ бўлгани ва оғриқлардан халос бўлганини эътироф этадилар.

 

Муҳим: қўлашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки даволовсчи шифокор-мутахассис маслаҳатини олинг.

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш