Микразим / Бу қизиқ / Холециститдаги парҳез

Холециститдаги парҳез

  1. Холецистит билан оғриганда парҳез қандай ёрдам беради
  2. Ўткир холециститни парҳезли даволаш
  3. Сурункали холециститдаги парҳезнинг тамойиллари
  4. Нима истеъмол қилиш мумкин эмас: тақиқланган маҳсулотлар
  5. Қандай маҳсулотларни истеъмол қилишга рухсат берилган?
  6. Сурункали холециститдаги тахминий меню.

Парҳезли даволаш ҳазм қилиш йўли билан боғлиқ аксарият касалликларнинг зўрайишига қарши профилактика ва даволаш асоси сифатида хизмат қилади. Холецистит билан оғриган одамлар учун тўғри танланган парҳез,қайта зўрайишларнинг профилактикаси ва даволашнинг асосига айланади.Бу ҳолда чегаралашлар ҳам маҳсулот саватининг таркиби,ҳам уларга ҳароратли ишлов берилишининг усулига ҳам тегишли бўлади,парҳезнинг талаблари эса касалликнинг шакли ва яллиғланиш жараёнининг босқичига боғлиқ бўлади.

Холецистит билан оғриганда парҳез қандай ёрдам беради/h2>

Холецистит билан оғриганда парҳез қандай ёрдам беради

Сурункали холецистит билан хасталанган кўп одамлар учун озиқланишдаги мувофиқ чеклашлар билан тўғри тузилган кундалик меню-бу касалликнинг кўп турдаги намоён бўлишларини олдини олиш билан бирга барча керакли озуқавий моддаларни истеъмол қилиш имкониятидир.Парҳез ёрдамида қуйидагиларга эришиш мумкин:

  • овқатлангандан кейин ноқулайликни ҳис қилмаслик;
  • оғриқ синдроми,ўнг биқин ва қовурғаостидаги оғриқни олдини олиш;
  • холециститнинг қайта зўрайишини олдини олиш;
  • ҳамрох ўт тош касаллигида-ўт пуфаги ва ўт чиқарувчи йўлларда тошлар шаклланиши жараёнини секинлаштириш;
  • ўт суюқлигининг туриб қолиши билан боғлиқ бўлган,жигарнинг иккиламчи шикастланиш хавфини камайтириш;
  • ошқозон-ичак йўлининг барча соҳалари меъёрида ишлашини таъминлаш.

Ўткир холециститда жиддий парҳез ошқозоности безига бўлган ортиқча юкламани кетказишда ёрдам беради. Унинг дорили даволаш билан бирикмаси аҳволнинг тез енгиллашишига, яллиғланиш жараёни босилишига, бутун ўт чиқарувчи тизим фаолиятининг уйғунлашишига имкон беради. Бу ҳолда панкреатит(ошқозоности безининг яллиғланиши) қайта ривожланиш хавфи эҳтимолини камайтиради,бу касаллик эса холецистит билан оғриган беморларнинг камида 1/3 қисмида ҳамроҳ бўлиб келади.

Ўткир холециститни парҳезли даволаш

Ўткир холецистит ва ўт пуфаги сурункали яллиғланишнинг зўрайиши озуқавий рационни тузишда махсус ёндашувни талаб қилади.

  • Бошидаги 1-3 кунда салмоқли оғриқ синдроми ва кучли кўнгил айниши билан ифодаланган зўрайишда,шифокор томонидан жадал дорили даволашни тўлдирувчи,даволовчи очлик тайинланиши мумкин.Бу ҳолда сезиларли сувcизланишнинг олдини олиш учун етарли миқдорда суюқлик ичиш маслаҳат берилади.Агар бунинг иложи бўлмаса, беморда инфузион даволаш (эритмаларни кўктомир орқали киргазиш) ўтказилади. Лекин ўт тоши ҳосил бўладиган холециститда очлик парҳези панкреатитнинг қўшилиши билан ўт суюқлигининг яна ҳам кўпроқ туриб қолишига сабаб бўлиши мумкин,шунинг учун ҳар қандай овқатни истеъмол қилишдан воз кечиш ҳақидаги қарорни шифокор қабул қилиши керак.
  • Кейин бир неча кун давомида «суюқ парҳез» деб номланувчи, беморга фақат суюқ ва яримсуюқ таомлар бериладиган парҳезга амал қилиш маслаҳат берилади. Дастлаб фақат сув билан аралаштирилган компот,кисел,ўтли дамаламар ичилади. Кейин аста-секин сабзавотли шўрва-пюре, қирилган сувда тайёрланган шилимшиқ бўтқалар (гуручли,арпали, маннали бўтқаларни берган афзалроқ).4-5 кундан енгил бульён,ёғсиз ивитилган сут маҳсулотларини истеъмол қилишга рухсат берилади.
  • Ўткир яллиғланиш аломатлари босилиб боргани сари рацион аста-секин кенгайтирилиб,рухсат берилган маҳсулотлар рўйхатидан қайнатилган ва буғда пиширилган маҳсулотлар киритилади.

Касалликнинг зўрайиши бостирилгандан сўнг бемор Певзнер бўйича стол №5га ўтказилади,бу даврда унинг парҳези сурункали холециститдаги озиқланишга муфовиқ бўлади.

Сурункали холециститдаги парҳезнинг тамойиллари

Сурункали холециститдаги парҳезнинг тамойиллари

Холециститнинг зўрайиш даври бўлмаган пайтдаги парҳез-бу мувозанатланган, етарлича хилма-хил,калория миқдори ва таркиби бўйича тўлиқ парҳездир.У Певзнер бўйича стол №5га тўғри келади.

Истеъмол қилинаётган овқатлар ошқозоности безини ортиқча рағбатлантирмаслиги ва ўт пуфагида санчиқларга олиб келиши мумкин бўлган, тошлар ҳосил бўлиш хавфи эҳтимолини кўпайтирмаслиги керак.Шу сабабли бемор ўткир холецистит билан оғригандан кейин ёки биринчи марта аниқланган латент(кам аломатли) сурункали холециститда ўз рационини қайта кўриб чиқишига тўғри келади.

Баъзи бир маҳсулотлар ва уларни тайёрлаш услубларидан воз кечиш керак бўлади,шу билан бирга бу чеклашлар қисқа муддатли бўлиши керак эмас. Сурункали холециститдаги парҳез-бу деярли ҳаёт тарзи бўлган, соғломлаштирувчи ва профилактик кундалик озиқланишдир.Албатта,унинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд:

  • Холециститдаги озиқланиш кам-камдан бўлиши керак,3 маҳал асосий таом истеъмол қилиш ва 2-3 та енгил овқатланиш маслаҳат берилади.Бундай тартиб меъёрдан ортиқ ейиш ва «очлик» даврларидан сақланишга ёрдам беради, бу эса ўт пуфагига бўлган юкламанинг бир текисда бўлишини таъминлайди.
  • Овқатни ҳар доим бир вақтда истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.Бу иштаҳанинг ўз вақтида очилишига ва ҳазм қилиш тизими ҳамда ўт пуфагининг озуқавий моддалар келиб тушишига табиий тайёрланишига имкон беради.
  • Меню барча асосий нутриентлар (оқсиллар,ёғлар ва углеводлар),витамин ва минералларни ўз ичига олиши керак. Рационнинг умумий калорияси ва моддаларнинг мувозанати беморнинг ёши,жинси ва жисмоний фаоллигини, ҳисобга олган ҳолда белгиланади.Бу ҳолда ёғларни барча овқат қабул қилишлар орасида бир текисда тақсимлаш керак.
  • Тақиқланган маҳсулотлар рациондан бутунлай чиқариб ташланади,ҳатто зўрайишлар узоқ вақт давомида кузатилмаганда ҳам.Баъзи маҳсулотлар чекланган миқдорда истеъмол қилинади, овқатлангандан кейин нохушлик пайдо бўлган вазиятда эса улардан воз кечган маъқул.Овқатланишдаги хатоликлар ўт пуфагига бўлган юкламанинг,яллиғланиш жарёнининг фаоллашиши ва ўт пуфагида санчиқлар ривожланиши билан,кўпайиб кетишига олиб келиши мумкин.
  • Таомни буғда,қайнатиш йўли билан, тоблаб(қирсилловчи қобиқ ҳосил қилмасдан)пишириш мумкин.Қовуриш ва маринадлаш қатъиян ман этилади.Кўп қайталовчи зўрайишларда димлаш ҳам тавсия этилмайди,чунки бундай тайёрлаш натижасида кўп миқдордаги экстрактли моддалар ҳосил бўлади.
  • Меъёрдан ортиқ ейишга йўл қўймаслик- ҳам калория,ҳам овқатнинг миқдори бўйича.
  • Биологик суюқликлар(шу жумладан ўт суюқлиги ҳам) қуюқлашишига йўл қўймаслик учун,етарли миқдорда сув ичиш керак.

Сурункали холециститдаги озиқланишда, очлик ва истеъмол қилинадиган маҳсулотлар хилма хиллигининг кам бўлиши кўзда тутилмайди.Тўғриси бу рационнинг етарлича хилма-хиллиги ва озуқавий қиймати сақлаб қолинадиган озуқавий чеклашлардир.Умуман олганда, холециститдаги парҳез,панкреатитдаги парҳездан унча кўп фарқ қилмайди.

Нима истеъмол қилиш мумкин эмас: тақиқланган маҳсулотлар

Холециститда нима истеъмол қилиш- ўт пуфаги билан боғлиқ муаммолар аниқланган одамлар учун,асосий саволдир.Бу касалликла рациондан қуйидагиларни чиқариб ташлаш тавсия этилади:

Нима чиқариб ташланади Нима сабабдан чиқариб ташланади
Ҳар қандай дудланган маҳсулотлар (саноатда ва қўлбола ишлаб чиқарилган). Мавжуд сурункали холециститнинг зўрайишига олиб келиши мумкин бўлган,ўт ҳайдовчи таъсир кўрсатади.
Қовурилган маҳсулотлар,бу чеклаш ҳам гўштли,ҳам сабзавотли қовурма таомларга тегишли.Қиздирилган ёғдан ҳам фойдаланиш мумкин эмас, шу жумладан ширин таомлар учун ҳам. Фермент тизимларини ҳаддан ортиқ фаоллаштиради,керагидан ортиқ ўт хайдовчи таъсир кўрсатади.
Аччиқ овқатлар, зиравор ва дориворларнинг кўп қисми,таркибида эфир мойлари бўлган маҳсулотлар(цитруслар, саримсоқ), ерқалампир,турп,пиёз (ҳароратли ишлов берилмаган). Зиравор ва дориворлар ҳазм қилиш йўлининг фаолиятига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади,бу ўт ажратиш тизимининг моторикаси бузилиши ва ўт секрецияси билан сарфланиши орасидаги мутаносибликнинг бузилишига олиб келиши мумкин.

Ёғлиқ овқатлар.

Холециститда гўштнинг ёғлиқ турларидан(чўчқа,қўй,ёғлиқ мол гўшти,ғоз,ўрдак),чарви ёғ,сало,холестеринга бой ички аъзолардан (мия,жигар,буйраклар) воз кечиш тавсия этилади.Рациондан ёғлиги 5 % дан ошиқ творог,қаймоқ, ёғлиқ сут ва ивитилган сут маҳсулотлари, музқаймоқ (қаймоқли ва пломбир),майонез,маргарин, авокадо, қандолат мойли крем,ёнғоқ,козинак,холва чиқариб ташланади.

Ёғлар (сарёғ, ўсимлик) ва тухум сариғи чекланган миқдорда истеъмол қилинади.Пишлоқ истеъмоли ҳам чегараланиб, таркибида ёғи кам бўлган навлар афзал кўрилади.

Ёғларнинг тўлиқ ҳазм бўлиши фақатгина,эмулгатор таъсирга эга бўлган ва шу таъсир орқали ошқозоности бези ферментларининг фаолроқ ишлашига имкон берадиган,ўт суюқлигининг ёрдами билан амалга оширилади. Шу сабабдан барча ёғлиқ маҳсулотлар ёғ хайдовчи таъсир кўрсатади ва уларни истеъмол қилиш холециститнинг зўрайишига олиб келиши мумкин.

Рационда ҳайвон ёғларининг кўплиги ҳам ўт пуфаги оралиғида холестерин тошларининг ҳосил бўлиш эҳтимолини оширади.

НЛекин ёғларни рациондан бутунлай чиқариб ташлаш мумкин эмас, чунки улар муқобил қувват манбаси бўлиб,организмга ҳужайра деворларини қўриш,гормон ва ферментларни ҳосил қилиш учун керак.

Экстрактив таомлар (ёғлиқ,бир сувда қайнатилган ёғлиқ гўшт ва балиқли бульёнлар,тўйинган карам қайнатмаси). Ҳазм қилиш йўлининг шиллиқ қобиғини таъсирлантиради ва прокинин-ичак ва ўт пуфаги моторикасини фаоллаштирувчи, биологик фаол моддаларнинг,меъёрдан ортиқ ишлаб чиқарилиш ҳолатини юзага келтиради.Шу сабали ёғлиқ бульёнларни истеъмол қилиш ўт пуфаги бўйинчасида сиқилишларнинг ривожланиши ва ўт чиқарадиган йўлларнинг фаолиятидаги мувозанатнинг йўқолишига олиб келиши мумкин.
Янги оқ нон,олий навли буғдой унидан пишириқлар,айниқса ширин ҳамирдан,кекс ва маргаринли ҳамирлардан. Ичак фаолиятига салбий таъсир кўрсатади ва ошқозоности безининг фаолиятини меъёрдан ортиқ қўзғатади,бу ўз навбатида ўт пуфаги фаолиятини иккиламчи тарзда бузади.Хамирнинг бир хил турларининг таркибида эса,ўт ажралишининг кучайишини қўзғатувчи,кўп миқдордаги ёғлар бўлади.
Таркибида кўп миқдорда шовул кислотаси бўлган маҳсулотлар: исмалоқ,шовул,ровоч,баргли хантал,нордонча,майнгольд,қулупнай. Оксалат тошларнинг ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.
Консерваланган ва маринадланган маҳсулотлар. Ҳазм қилиш тизимини ҳаддан ортиқ қўзғатади.
Қўзиқоринлар (ҳар қандай кўринишда ва ҳар қанақа навлари) Ҳазм бўлиши қийин, ўт ҳосил бўлишини ҳаддан ортиқ кучайтиради.
Йўғон ичакда кўп газ ҳосил бўлишига сабабчи бўладиган,ҳар қандай маҳсулотлар.Бу маҳсулотларга: янги оқ карам,дуккаклилар,шолғом киради Кўпчилик одамларда йўғон ичак оралиғидаги бижғитувчи ва йирингли жараёнларни кучайишига олиб келади ва метеоризм билан ҳамроҳ бўлиб келади.
Шоколад,тўйинган какао,аччиқ кофе,аччиқ чой, газланган ичимликлар Қўзғатувчи таъсир кўрсатади.
Алкоголь Ўт пуфагини қўзғатади ва ўт йўллари ривожланишининг эҳтимолини оширади(турли бўлимлар моторикасидаги мувозанатнинг бузилиши).

Холециститда аниқ бир маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин ёки мумкин эмаслиги,ҳақида шубҳа пайдо бўлса, даволовчи шифокор ёки диетолог(парҳез бўйича шифокор)билан маслаҳатлашинг.

Қандай маҳсулотларни истеъмол қилишга рухсат берилган?

Холециститдаги парҳез- таркиби ва мазаси бўйича бир хилдаги озиқланиш, деб ўйлаш керак эмас.Бу касалликнинг зўрайишдан ташқари пайтларда тўғри тайёрлаш шарти билан,анча кўп маҳсулот ва таомларни истеъмол қилишга рухсат берилган.

Рационга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Гўштнинг ёғсиз турлари: товуқ,курка, бузоқ гўшти,қуён гўшти. Улар бутун бўлак ёки кичик бўлакчалар,қиймаланган котлет(буғда ёки тобланган),қийамдан биточка,тоблама гўшт,суфле кўринишида тайёрланиши мумкин.Қайнатилган мол тилини ҳам истеъмол қилиш мумкин.
  • Фабрикада ишлаб чиқарилган колбаса маҳсулотларининг баъзи турлари: ёғсиз ветчина,сутли сосискалар,Доктор колбасалари туридагилар(табиий қобиқда).
  • Балиқ (ёғсиз турлари),одатда қайнатилган ёки тобланган тарзда,котлет ёки суфле таркибида.
  • Денгиз маҳсулотлари.
  • Ёғсиз гўштли бульёнда(иккинчи бульёнда бўлиши мақсадга мувофиқ, биринчи сув қайнагандан кейин тўкиб юборилади ) шўрвалар. Бу ҳолда “қовурма” деб номланадиган, овқатни хушхўр қилувчи ёғда қовурилган сабзавотларни солиш мумкин эмас.
  • Сабзавотлар(тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига киритилганларидан ташқари) янги пиширилган ҳолда.Бу ҳолда беморнинг аҳволини назорат қилиш керак ва ошқозондаги оғирлик,шишиш ва метеоризмни,келтириб чиқарадиган маҳсулотлардан воз кечиш керак.
  • Творог (кам ёғли ёки меъёрий ёғли), ёғли бўлмаган ивитилган сут маҳсулотлари,ёғлиги 5-6% гача бўлган сут.
  • Барча ёрмалар,шу жумладан қисман ишлов берилганлари ҳам(буғдой,манна ёрмаси,қайнатиш учун пағалар).
  • Тухум(бедана ёки товуқ),бу ҳолда тухум сариғи истеъмолини чеклаш керак эканлигини эсдан чиқармаслик зарур. Шу сабабли кўпинча таомларни(қуймоқ, қовурилган тухум) бир нечта тухум оқи ва 1 та сариғини ишлатиб тайёрланади. Кальулезли холециститда эса,тухум сариғидан бутунлай воз кечиш керак бўлади.
  • Мевалар,агар улар меъёрдан ортиқ газ ҳосил бўлишига олиб келмаса.Уларни янги ва тобланган,ҳамда қуруқ мевалар кўринишида истеъмол қилиш мумкин.
  • Янги бўлмаган нон(2-3 кунлик,сал суви қочган нон),ширин бўлмаган-қотган нон, галетли печеньелар.
  • Ичимликлар:турли таркибли аччиқ бўлмаган чойлар,арпа ёки сачратқи асосидаги чойлар,тўйинмаган компотлар, наъматак қайнатмаси.

Баъзида,сурункали холециститда, шифокор билан келишилган ҳолда, рационга тобланган кепак кўринишидаги бириктиривчи тўқималар киритилади ва улар ичак моторикасини яхшилаб,ўт чиқариш тизимининг фаолияти уйғунлашишига ёрдам беради.

Сурункали холециститдаги тахминий меню

Сурункали холециститдаги рацион зўрайиш пайтидан бошқа вақтларда анча хилма-хил бўлиши мумкин.Рухсат берилган маҳсулотлардан беморнинг озиқланиш одатлари ва яхши кўрган таомларига қараб ҳар кунга меню тузиб,турли хил таомлар тайёрланади.

Нонушта. Сувда ёки ёғсиз сутда пиширилган турли хил қуюқликдаги бўтқаларни киритиш мақсадга мувофиқдир,улар ширинлаштирилган ёки шакарсиз бўлиши мумкин. Бўтқаларни оз миқдордаги сарёғ ва ёғсиз пишлоқли бутерброд билан тўлдириш мумкин.Бўтқаларни творогли тобламалар, вермишели ёки гречка асосидаги сутли шўрвалар билан навбатлаштириб туриш мумкин. Баъзан творог истеъмол қилиш мумкин.

Иккинчи нонушта(енгил овқтланиш). Мевалардан (янги,тобланган,шу жумладан ичига салат каби,нарса тўлдирилган ),творог,гўштли ёки творогли суфле/тоблама таом,қуймоқдан (буғда пиширилган ёки тобланган) ташкил топиши мумкин.

Тушлик. Рухсат берилган йўл билан пиширилган шўрвалар(бульёнли ва пюрели), сабзовот ёки ёрмали қайла билан тайёрланган гўшт ёки балиқ, гўшт-сабзoвотли тобланма таомлар,димлама.

Иккинчи тушлик. Мева ёки оз миқдорда қандайдир салат,суфле,пишлоқ, ивитилган сут маҳсулоти билан галета ва қотган нон,творог,димланган сабзавотлар.

Кечки овқат. Сабзoвотли котлет,бўтқа, қайнатилган балиқ/гўштли суфле/оз миқдордаги гарнир билан буғда пиширилган котлет,сабзoвотли қуймоқдан иборат бўлиши мумкин.

Ётишдан олдин. Одатда бир стакан ивитилган сут маҳсулотлари тавсия этилади(кефир,йогурт,қатиқ,ацидофилин, бифидок).

Таом қабул қилишни ҳар қандай рухсат берилган ичимлик билан тугатиш мумкин.Овқатланишлар орасида етарли миқдорда тоза сув ичиш керак,газланган сувларни ичишдан олдин ундаги газни чиқариб ташлаш керак.

Сурункали холециститдаги парҳез- бу асосий ва чиндан ҳам натижа берадиган профилактика услубидир.Тавсия этилган озуқавий чеклашларга амал қилиш,бу касаллик билан оғриган беморларниннг кўп қисмига овқатлангандан кейин нохушликни ҳис қилмаслик ва аста-секин дориларни қабул қилишдан воз кечишга имкон беради.

Бундан ташқари,бундай парҳез қоннинг липидли таркибини яхшилашга ёрдам беради: холестерин даражасини камайтириш,томирларнинг деворларидаги склеротик тошмаларнинг сонини камайтириш,натижасида умумий соғлиқ ҳолатига яхши таъсир кўрсатиб, атеросклероз ва у билан боғлиқ томир касалликларининг профилактикаси бўлиб хизмат қилади.

Муҳим: қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

Мавзу бўйича мақолалар

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш