Кундалик овқатланишнининг тўғри ташкиллаштирилиши,панкреатит билан оғриган одамлар учун,катта аҳамиятга эга.Чунки бу касалликда ошқозоности бези шикастланади.У ҳазм қилиш тизими аъзоларига киради ва 12-бармоқли ичак оралиғида таъсир қилувчи,ферментлар мажмуасини секреция қилиш учун маъсулдир. Шунинг учун бу аъзонинг яллиғланиши асосий озуқавий моддалар(нутриентлар) ҳазм бўлишининг бузилиши ва иккиламчи ичак бузилишларининг ривожланиши билан ҳамроҳ бўлиб келади,бу эса бир қанча озуқавий чегаралашларга амал қилишни талаб этади.
Тиббиётда панкреатитдаги озиқланишнинг даволовчи-профилактик тизими Певзнер бўйича стол №5п деб аталади.Ундаги озуқавий чегаралашлар даражаси турли хил бўлиши мумкин. Чунки панкреатитдаги парҳез менюси бир қатор омилларни ҳисобга олган ҳолда тузилади.Рацион касалликнинг шакли ва босқичи,асосий аломатларнинг ифодаланганлиги ва фермент етишмовчилигининг даражасига қараб танланади. Панкреатитнинг холецистит билан бирикмасида одатда 5а парҳези тайинланади.
Панкреатитдаги озиқланиш ва даволаш- ўзаро боғлиқ тушунчалардир.Тўғри тузилган кундалик рацион бир қатор муҳим масалаларни ечишга ёрдам беради:
Панкреатитдаги парҳез ҳазм қилиш иложи борича тўлиқ бўлиши учун, шароит яратишга қаратилган.
Касалликнинг оғриқ синдроми ва ҳазм қилишнинг жиддий бузилишлари билан ифодаланган энг ўткир босқичида қисқа муддатли даволовчи очлик қўлланилиши мумкин.Бу маслаҳат олдинги аср шифокорлари томонидан айтилган,улар ўткир панкреатитда ўз беморларига совуқлик(яллиғланган аъзо соҳасига),очлик ва жисмоний ором тайинлашган.Бу даврда таъсирлантирмайдиган витаминлаштирилган ва ишқорли ичимликларни ичиш мумкин,керак бўлса парентерал (вена орқали) озиқлантириш тайинланади. Ферментларни эса бу вақтда ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас,чунки ичакка ҳазм қилиш керак бўлган ҳеч қандай озуқалар келиб тушмайди.
Ўткир панкреатитдаги очлик одатда 2-3 кун давом этади.Бу вақт ичида аломатлар босилади ва бу аста-секин – парҳезли озиқланишга ўтишга имкон беради:
Очлик тугатилгандан кейинги биринчи кунларда парҳез билан бирга қўшимча тарзда ферментли препаратлардан фойдаланилади.Бу мақсадда,масалан, Микразим тайинланади.Бу ошқозоности безининг шахсий ферментлари етишмовчилигини қисман тўлдиришга ва аъзога ортиқча юклама тушишини олдини олишга имконият беради. Бу айниқса таркибида ёғлар бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишда катта аҳамиятга эга.
Панкреатитдаги парҳезга амал қилиш- зўрайиш босқичидаги даволашнинг энг муҳим қисмидир. Айнан у яллиғланган ошқозоности бези ва бутун ҳазм қилиш йўлининг фаолияти аста-секин меъёрлашишига ёрдам беради. Тайинланган препаратлар эса аломатларни йўқотишга,шикастланган аъзонинг юкламасини қисман камайтиришга ва нисбий фермент етишмовчилигининг ўрнини тўлдиришга ёрдам беради.
Шуни тушуниш муҳимки, панкреатитдаги парҳез фақатгина зўрайиш пайтида керакли чора эмас.У асосий аломатлар босилгандан кейин ҳам муҳим ўринга эга,айниқса касаллик сурункали шаклга ўтганда.Чунки панкреатитдаги озиқланиш хатоликлари шу даврда ҳам бемор аҳволининг тез ва сезиларли даражада ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатларда касалликнинг зўрайиши ёки қайталаши ҳақида гапирилади,бу вазиятда қўлланиладиган даволаш режаси эса,касалликнинг бирламчи ўткир хуружидаги даволаш билан ўхшашдир.
Шунинг учун,сурункали панкреатитдаги парҳез кўпроқ профилактик ва қўллаб турувчи аҳамиятга эга.Унга амал қилганда одам жисмоний нохушликдан ва ҳаёт сифатининг сезиларли даражада ёмонлашишидан азият чекмайди.Гарчи баъзи одамлар бир қанча маҳсулотлар ва таомларни истеъмол қилишга қарши жиддий чеклашларга кўникишлари учун,анча кўп вақт керак бўлса-да.
Шифокор маслаҳатига кўра,бундай парҳезни кўпинча қўлловчи тиббий даволаш- ферментли препаратларни қабул қилиш билан бирга қўлланади.
Маҳсулот | Нима сабабдан панкреатитда истисно қилинади |
---|---|
![]() Шарбатлар |
Панкреатитда шарбатлар номақбул маҳсулотлар сирасига киритилади. Чунки уларнинг таркибидаги кислота қўзғатувчи таъсир кўрсатади ва ошқозоности шираси ҳамда барча ҳазм қилувчи ферментларнинг кучайтирилган ишлаб чиқарилишига ундайди.Бу эса панкреатитнинг зўрайишига олиб келиши мумкин. Фақатгина барқарор яхшиланиш пайтида баъзида сув билан аралаштирилган шарбатларни ичишга рухсат берилади. |
![]() Янги (ҳароратли ишлов берилмаган) мева,реза мевалар |
Овқат ҳазм қилиш йўлига шарбатлар каби,тахминан бир хил таъсир кўрсатади.Панкреатитда мевалар камдан-кам вазиятларда тобланган ҳолда ёки тўйинмаган компотлар таркибида истеъмол қилиниши мумкин. |
![]() Нордон ва тўқималарга бой сабзавотлар.Тузламалар,маринадлар, консервалар(шу жумладан ҳомаки тайёрланган) |
Қўзғатувчи таъсир кўрсатади. Панкреатитда айниқса помидор, шолғом,редиска,исмалоқ,янги оқ карам ва шовул тақиқланган.Тузланган сабзавотлар, маринадланган ва узоқ сақлаш учун тузланган маҳсулотлар, консерваларни истеъмол қилиш ҳам ман қилинган. |
![]() Дуккаклилар. Қўзиқоринлар. |
Уларнинг таркибидаги ўсимлик оқсили ошқозоности безининг фаоллиги кучайишини қўзғатиши мумкин. Шунингдек дуккаклилар ичак оралиғида газ ҳосил бўлишини кучайтиради,бу эса одатда сурункали панкреатит билан оғриган одамнинг аҳволига салбий таъсир кўрсатади. |
![]() Алкоголь, газланган ичимликлар |
Барча овқат ҳазм қилувчи ферментларнинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради,бутун ошқозон-ичак йўлининг шиллиқ қаватига қўзғатувчи таъсир кўрсатади. Тахминан 25% ҳолатларда панкреатитнинг зўрайиши алкоголь истеъмол қилиш билан боғлиқдир. |
|
Катта миқдордаги инсулин ишлаб чиқарилишини кўзғатувчи,кўп миқдордаги тез ўзлаштириладиган углеводларнинг манбасидир.Бу эса ошқозоности безининг сезиларли даражада рағбатлантирилишига олиб келади. Пишириқ,сдоба,кремлардаги кўп миқдордаги углевод ва ёғлар ҳам безга бўлган ортиқча юклама пайдо бўлишига шароит яратади. |
![]() Қовурилган таомлар |
Маҳсулотларнинг ўзига хос иштаҳа очадиган қирслдоқ қобиқ билан қовурилиши бир қатор эҳтимолий хавфли моддаларнинг ҳосил бўлиши билан ҳамроҳ бўлиб келади. Уларга нитрозаминлар,акролеин,акриламид ва яна бошқалар киради.Улар канцероген таъсирга эга бўлиб,ҳазм қилиш йўлининг шиллиқ қобиғини таъсирлантиради ва ферментлар ишлаб чиқарилишининг кучайишига сабаб бўлади. Қовурилганда маҳсулотнинг ёғлиқлиги ҳам ошади.Натижада овқатни ҳазм қилишга кўпроқ вақт ва ферментлар керак бўлади,ошқозоности бези эса панкреатит билан оғриган пайтда буни таъминлаб бера олмайди. |
![]() Колбаса маҳсулотлари |
Дудланган ва қайнатилган-дудланган колбасалар,таркибида кўп қўшимчалар бўлган колбаса ва сосискалар тақиқланган.Улар бутун ҳазм қилиш йўлини таъсирлантиради ва ортиқча рағбатлантиради. Бу ҳолда баъзида ёғсиз гўшт навларидан қайнатилган сосискалар,парранда гўштидан ветчина истеъмол қилиш мумкин. |
![]() Майонез,кетчуп,фабрикада ишлаб чиқарилган бошқа қайлалар |
Ошқозон-ичак шиллиқ қавтига қўзғатувчи таъсир кўрсатади, ошқозоности безини ҳаддан ортиқ рағбатлантиради. |
![]() Снеклар(чипслар,хушбўйлаштирилган қотган нон ва бошқ.),печенье ва фабрикада ишлаб чиқарилган тортлар |
Уларнинг таркибидаги кўп сонли кимёвий бирикмалар ҳазм қилиш йўлини таъсирлантиради. Сифати паст бўлган ёғларнинг кўп миқдори эса ошқозоности безига бўлган ортиқча юкламани келтириб чиқаради. |
Бундан ташқари оқ ёғ,гўштнинг ёғлиқ навлари,ёғлиқлиги баланд бўлган сут маҳсулотлари,ёғда қовурилган сабзавотларни(шўрва ва қайлаларга қўшиш учун) ҳам истеъмол қилмаган маъқул. Панкреатитда анчагина юқори ёғлиқли маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкунлигини,даволовчи шифокор ёки диетологдан аниқлаштириш керак.
![]() Ёрмалар |
Сули ва буғдой пағалари,гуруч,гречка ва манна ёрмалари ишлатилади.Тариқ ва арпа ёрмалари камдан-кам ҳолларда мумкин,фақат улар организм томонидан яхши қабул қилинса.Перловка ёрмаси кам ишлатилади,чунки кўп одамлар учун унинг ҳазм бўлиши қийин кечади. |
![]() Сабзавотлар |
Кўпроқ қайнатилган ва буғда пиширилган ҳолда. Сабзи, картошка, бодринг,гулкарам,кабачок,яшил нўхат, лавлаги истеъмол қилиш мумкин. Помидорлар фақат барқарор яхшиланиш даврида ва яхши қабул қилиниши шарти билан кам миқдорда киритилади. |
![]() Гўшт,парранда |
Ёғсиз навлари (мол гўшти,қуйон гўшти,товуқ,курка).Ёғ қатламларини албатта яхшилаб кесиб олиб ташланади. Гўшт қайнатилади ёки буғда пиширилади.Барқарор яхшиланиш даврида баъзан маринад қилмасдан тоблашга рухсат берилади. |
![]() Балиқ |
Қайнатилган ёки буғда пиширилган, ёғсиз навлари. Димлаш (кам миқдордаги сувда) тавсия этилмайди, чунки бу қўзғатувчи экстракт моддаларнинг шаклланишига олиб келади. Судак,треска,минтай,чўртан, сазан,олабуға,хек,путассу балиқлари тўғри келади. |
![]() Тухум |
Қовурилган ва қайнатилган тухум истисно қилинади.Буғда ва тоблаб пиширилган қуймоқлар яхшироқ,лекин бошқа пишириш усулларидан ҳам фойдаланиш мумкин. |
![]() Сут маҳсулотлари |
Фақат ёғсизлари.Творог,ацидофилин, қатиқ,кефирни истеъмол қилиш мумкин.Сут асосан қуймоқ ва суфлелар таркибида,бўтқа ва ичимликларга қўшимча сифатида келади.Пишлоқ- ёғсиз навлари оз миқдорда рухсат берилган,фақатгина овқатга қўшимча сифатида. |
![]() Нон,печенье |
Нон- янги бўлмаган,бироз қотирилган буғдой нони тавсия этилади. Печенье камдан-кам истеъмол қилинади, шунингдек у ширин эмас,галетали бўлиши зарур. |
|
Кўпроқ тобланган тарзда ёки компот, кисел,желе,мусс,қиёмлар таркибида. Олмалар,қуруқ мевалар(оз миқдорда) мақбул бўлади. |
![]() Ичимликлар |
Аччиқ бўлмаган чой(озгина лимон қўшиш мумкин),тўйинмаган компотлар, минерал сув,наъматак дамламаси. |
Панкреатитдаги тахминий меню таркибига одатда 3 та асосий овқат қабул қилиш(нонушта,тушлик,кечки овқат),улар орасида 2 та енгил овқатланиш ва уйқуга ётишдан бироз олдин ивитилган сут маҳсулотларини истеъмол қилиш киради.
Нонуштага сув асосида ёпишқоқ бўтқалар пиширган маъқул,барқарор яхшиланиш пайтида қайнатиш учун арлаштирилган сут ишлатиш мумкин. Улар бошида қирилади ёки суфле кўринишида дастурхонга тортилади, кейинчалик яхшилаб қайнатишнинг ўзи етарли бўлади.Нонушта кунлик қуритилган нонга оз миқдорда сарёғ(кунига 10 гр. дан кўп эмас) қўшимча қилинган бутерброд билан тўлдирилади.Ёғсиз пишлоқ туридан ёки ёғсиз гўштдан бир бўлак ҳам ейиш мумкин.
Иккинчи нонушта (енгил овқатланиш) творог ёки гўштли суфле, творог ёки асал билан тобланган олма, ширинлаштирилган творог,тобланган ёки буғда пиширилган қуймоқдан ташкил топиши мумкин.Ҳамда компот ёки наъматак дамламаси ҳам бўлиши мумкин.
Тушлик турли хил шўрвалар,иккинчи овқат ва ичимликни ўз ичига олади. Шўрваларни иккинчи бульёнда қайнатилади ва баъзида озгина сметана қўшилади.Иккинчи овқат албатта сабзавотли ва ёрмали қўшимча билан тўлдириш мумкин бўлган,оқсилли таом бўлади.
Иккинчи тушлик таомларнинг танлови, биринчи енгил овқатланиш билан қарийб бир хил.У кисел ва галетли печеньедан ҳам таркиб топиши мумкин,баъзида банан ҳам киритилади.
Кечки овқат ҳазм қилиш учун енгил, лекин шу билан бирга етарли миқдорда углевод ва оқсилли бўлиши керак.Булар суфле,тобланган таомлар, гўшт-творогли кнеллар,қуймоқдаги гўштли ўрамалар,қайнатилган гўшт/балиқ бўлиши мумкин ва улар қўшимча гарнир билан тўлдирилади.
Ётишдан олдин кефир ёки бошқа рухсат берилган ёғилиқлиги паст ивитилган сут маҳсулотлари.
Панкреатитдаги парҳезга амал қилиш бемор аҳволини тез яхшилашга ва узоқ муддатга барқарорлаштиришга имкон беради.Чунки стол №5п парҳезидаги даволаш рациони мувозанатли, организмни барча керакли озуқавий моддалар билан таъминлайди, шикастланган ошқозоности безини иложи борича авайлайди ва унинг фаолияти меъёрига келишига шароит яратади.
Овқатланишдаги хатоликлар йўқ бўлган ҳолатда,панкреaтит узоқ вақт ўрни тўлдирилган бўлиб қолади ва нохуш аломатлар ҳамрохлик қилмайди, фермент препаратларни қўллаш эса овқатнинг етарлича ҳазм бўлмаслигининг олдини олишга ёрдам беради.
Aҳамиятли : олдида қўллаш билан танишиб чиқинг йўриқнома билан ёки маслаҳат олинг билан лечащим шифокор.