Микразим / Бу қизиқ / Гастрит

Гастрит

  1. Гастрит турлари
  2. Гастрит пайдо бўлишининг эндоген сабаблари
  3. Гастрит аломатлари
  4. Гастритни ташхислаш
  5. Гастритни қандай даволаш керак
  6. Гастрит асоратлари
  7. Гастрит профилактикаси

Гастрит желудкаГастрит – ошқозон шиллиқ пардасининг яллиғланиш жараёни бўлиб, оқибатда мазкур орган патологик ўзгаришларга учрайди. Бу касаллик турли сабабларга кўра пайдо бўлиши мумкин ва турли кўринишда кечади. Фан ошқозоннинг бирламчи гастрити тушунчасини ажратади ва у мустақил патологияга эга. Иккиламчи гастрит эса заҳарланиш, инфекция ва бошқа нохуш ҳолатлар асносида пайдо бўлади. Хеликобактериоз одатда, қоринда оғриқ билан билан бошланади ва у таом истеъмол қилгандан кейин ёки овқатлангунга қадар пайдо бўлади. Шунингдек, кўнгил айниши, қабзият, ичбуруғ ва жиғилдон қайнаши сингари аломатлар билан ҳам кечади.

Гастрит турлари

Касаллик кечиш харакетрига кўра гастритнинг қуйидаги турлари ажратилади:

  • Ўткир гастрит. Шиддат билан ривожланадиган яллиғланиш бўлиб, организм касаллик чақирувчига тўқнашганидан бир неча соат ўтиб аломатлари юзага чиқади. Аксарият ҳолларда бунга ичак инфекциялари ва бактериал типга тааллуқли токсинлардан заҳарланиш (масалан, айниган, бузилган егулик танаввул қилгандан кейин) сабабли пайдо бўлади.баъзан ўткир гастритга дори воситалари, кимёвий воситалар ва ошқозон шиллиқ пардасини яллиғлантирувчи бошқа модалар оқибатида ҳам юзага келади. Булар сирасига спирт, ўювчи моддалар ва кислоталар киради.
  • Сурункали гастрит. Бу хасталик бир қадар сокин кечсада, ошқозон фаолиятининг патологиясига олиб келади ва баъзан ошқозон шиллиқ пардаларининг буткул зарарланиши оқибатида батамом емирилишига (ўлишига) сабаб бўлади. Ўткир гастрит сурункасига айланиб кетиши мумкин: бундай пайтларда касаллик зўрайиши ва қайталаниши навбат билан кечади. Инсон ҳолатига сезиларли даражада таъсир ўтказмагани, бошқа фавқулодда аломатларсиз кечгани сабабли, баъзан касалликни аниқлаш осон бўлмайди. Касаллик зўрайишига нотўғри овқатланиш, маҳсулотларга аллергик реакция, модда алмашинувининг бузилиши чекиш ва спиртли ичимликлар ичиш кабилар сабаб бўлади.

Касалликка чалинган организмда қандай жараёнлар содир бўлади? Касаллик чақирувчи бактериялар (Хеликобактер пилори / Helicobacter pylori) ошқозонда кўпайиб, босқичма-босқич ошқозон шиллиқ пардасини емиради. Жавоб реакцияси сифатида шиллиқ парда емирилган ҳужайраларни даволаш мақсадида махсус модда ажратади. Оқибатда ички зиддият вужудга келиб, оғриқ пайдо бўлади, иштаҳа пасайиб, жиғилдон қайнайди ва гастритнинг бошқа аломатлари намоён бўлади.

Гастрит пайдо бўлишининг эндоген сабаблари

Гастритга организмда қуйидаги омиллар сабаб бўлиши мумкин:

  • oшқозон-ичак касалликларига генетик мойиллик;
  • дуоденал рефлекс;
  • иммун тизими даражасида ҳужайралар ҳимоя функциясининг кучсизланиши;
  • гормонал бузилишлар;
  • зарарланган органлардан хасталикнинг автоматик равишда қўшниларига ўтиши.

Дуоденал рефлекс – ўн икки бармоқли ичакдан сафронинг ошқозонга нотўғри тушишидир. Оқибатда ошқозон деворларининг яллиғланиши содир бўлиб, ошқозон шираси кимёвий таркиби ўзгаради. Дастлаб мазкур патология ошқозон антрал қисмида содир бўлади ва кейин органни бутунлай зарарлайди.

Ҳужайралар ҳимоя функциясининг кучсизланиши эса уларнинг нормал фаолияти бузилганини кўрсатади. Булар ўз навбатида қатор салбий патологик жараёнларга сабаб бўлиб, ошқозон шираси рН-балансини ўзгартиради ва унинг деворларини яллиғлайди. Оқибатда ички заҳарланиш содир бўлиб, ошқозон ўзи ишлаб чиқарган ширанинг шўрлигига салбий реакция кўрсата бошлайди.

Гастрит аломатлари

Гастрит аломатлари

Гастритга ошқозоннинг турли қатламларидаги емирилишлар сабаб бўлади. Аксарият ҳолатларда, касаллик деярли сезилмаслиги мумкин, аммо бемор таом истеъмол қилганидан сўнг қоринда оғирлик, қўққисдан содир бўладиган санчиқлар, кўнгил айниши, иштаҳанинг йўқолиши, вазн тушиб кетиши ва шунга ўхшаш салбий ҳолатлардан шикоят қилади. Гастрит ривожланишининг барчага тааллуқли, ягона аломатлари йўқ: улар пайдо бўлиши ва кейин йўқолиши, аломатлари ва уларнинг қайталаниши жараёни касалликнинг қай тарзда кечаётгани ва қабул қилинаётган дори воситаларига қараб ўзгариб туради.

Касалликнинг ўткир шаклида қуйидаги аломатлар кузатилади:

  • қорин соҳасида оғриқ ҳисси: оғриқ тўсатдан пайдо бўлиб, ўтиб кетиши ёки аксинча, сезилар-сезилмас ва давомий бўлиши мумкин. Аксарият ҳолатларда оғриқ овқат танаввул қилинганидан кейин пайдо бўлади: оч қоринга таом ейилса ва овқатланиб бўлгандан кейин қоринда нохушлик янада ортади.
  • кўнгил айниши (доимий ёки такрорланувчи, одатда овқат истеъмол қилгандан кейин пайдо бўлади);
  • жиғилдон қайнаши (қизиўнгачда ачиштирувчи оғриқли нохуш ҳолат);
  • кекириш (овқатдан кейин ёки оч қоринда ҳам; баъзан оғизда шўр ҳид ҳосил бўлади);
  • ўхтин-ўхтин қайт қилиш (аввалига организм ошқозондаги егулик ва ичкиликни қабул қилмасдан киши қайт қилиб ташлайди, кейинчалик қайт массасига яшил ёки сарғимтир тусда шиллиқ модда аралашади);
  • кўп миқдорда сўлак ажралиши (танамиз овқат ҳазм қилиш жараёнининг бузилишига реакция билиради); баъзан оғиз бўшлиғи қурийди (бу қайт қилиш натижасида организмнинг сувсизланишдан дарак берувчи омил ҳисобланади);
  • қабзият ёки ичбуруғ;
  • умумий дармонсизлик, бош айланиши, бошоғриғи, кучли терлаш, ваража, қон босимининг пасайиши, юракнинг тез уриб қолиши (тахикардия).

Сурункали Хеликобактериоз нормал, паст ёки юқори кислотавийлик билан ҳам характерланиши мумкин. Булар ўз навбатида анацид, гиперацид ва гипоацид гастрит дейилади.

Кислотавийлик меъёрида ёки юқори бўлса, бемор оғриқ, жиғилдон қайнаши ва овқатдан кейинги оғирликдан шикоят қилади. Аксарият пайтларда дефекация муаммолари учрайди.

Сурункали гастрида юқори кислотавийлик шунингдек, кекирганда оғизда шўр таъм сезилиши, кўнгил айниши, оч қолганда ошқозонда оғриқ ва тунда нохушлик сингари аломатлар билан кечиши ҳам мумкин.

Аксинча, паст кислотавийлик тилда нохуш таъм, иштаҳа бузилиши, қорин қулдираши ва ич бузилиши билан намоён бўлади.

Паст кислотавийлик сабабли кечувчи сурункали Хеликобактериозни сўлакнинг кўп миқдорда ажралиши, қоринда тўлиб кетгандек ҳиссиёт, овқатланишга мойилликнинг йўқлиги боис анемия аломатлари билан ҳам аниқлаш мумкин. Касаллик бир неча йил давом этадиган бўлса, киши озиб кетиб, доимий беҳолликни ҳис қилади.

Гастритни ташхислаш

Гастритни ташхислаш
Сурункали гастрит бир неча босқичда аниқланади:

  • Kлиник тадқиқотлар (шифокор беморнинг шикоятларини эшитади, касаллик тарихини тузиб чиқади, беморни кўздан кечиради, дастлабки ташхис ва беморга маъқул келадиган муолажалар режасини белгилайди
  • Эндоскопик тадқиқотлар + биопсия (организмда Хеликобактер Пилори бактерияси бор-йўқлиги, ошқозон шиллиқ пардасининг ўзига хос тузилиши ва шиллиқ пардасининг саратонолди мойиллиги аниқланади). Биопсия камида 5 биоматериал асосида ўтказилади (2 таси антраль бўлмасидан, 2 таси асосий бўлма ва биттаси ошқозон бурчагидан олинади).
  • Лаборатор тадқиқотлар (беморнинг қони, пешоби ва ахлати клиник таҳлил қилинади, қон биокимё текшируви ҳамда ахлатида яширин қон мажудлиги текширилади). Бу ҳам организмда гастрит бактерияси бор-йўқлигини аниқлаш имконини беради.
  • Жигар, ошқозоности бези ва ўт пуфаги УТТ ўтказилади (булар орқали шифокорлар овқат ҳазм қилиш тизимига йўлдош бошқа хасталикларни ҳам аниқлайди).
  • Oшқозон ички рН-метрия (бу муолажа ошқозон шираси килотавийлигини ва овқат ҳазм қилиш тизимининг кислотавийликка боғлиқ хасталикларини аниқлаш учун қўлланади).
  • Электрогастроэнтерография (бу овқат ҳазм қилиш тизими ишлаш механизми ва дуоденогастраль рефлюксни аниқлаш учун қўлланади).
  • Oвқат ҳазм қилиш тизими юқори бўлмалари манометрияси (рефлюкс-гастритни аниқлайди). Бундай касаллиги бор беморларда 12 бармоқли ичак босими тахминан сув устунининг 200 мм.ни ташкил этади. Соғлом кишиларда эса бу кўрсаткич 130 мм.дан ошмайди.

Гастритни қандай даволаш керак

Helicobacter pylori

Гастрит мутахассислари уни даволаш учун бир неча типдаги препаратларни тавсия қилади:

  • Детоксикацияловчи дорилар (антидотлар)
  • Антацидлар;
  • Дезинфекция учун антисептиклар;
  • Ичбуруғга қарши воситала;
  • Тетрациклин таркибли антибиотиклар;
  • Сорбенталар (Фильтрум);
  • Аллергияга қарши воситалар (Н2 подтип);
  • Фермент препаратлар («Микразим»).

Гастритга қарши терапиянинг асосий вазифаси – касаллик сабабларини бартараф этиш ҳамда унинг ривожланишини рағбатлантирувчи ва оғирлаштирувчи омилларни бартараф этишдир (масалан, нотўғри овқатланиш, инфекцион омиллар ва ҳ.к.). Ошқозон шиллиқ пардаси тикланиш жараёнини фаоллаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари қатор проифлактика чоралари ҳам мавжуд. Шундай қилиб, касалликка қарши мажмуавий кураш дори-дармон муолажалари, тўғри овқатланиш ва гастрит хуруж қилганида қўлланадиган профилактика чораларини ўз ичига олади.

Гастритни даволаш мажуавий принципга эга бўлиб, касаллик нима сабабдан келиб чиққанини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Одатда, шифокорлар антибиотиклар уларга параллел равишда ошқозон шираси кислотавийлигини пасайтирувчи воситалар тавсия қилади. Ўзбилармонлик билан даволаниш ярамайди: терапия курси ва миқдорини даволовсчи шифокоргина белгилаши мумкин. Одатда, соғайиш жараёни 7-14 кунни ташкил қилади.

Яна бир бор таъкидламоқчимиз – кислотавийлик даражасини пасайтириш муолажанинг муҳим босқичи ҳисобланади. Бу шиллиқ пардани ҳимоялаш, нохуш ҳисларни бартараф этиш, шунингдек, препаратлар умумий таъсирчанлигини оширишга кўмаклашади.

Ниҳоят, гастрит терапияси висмут дори воситаларини қабул қилишни ҳам ўз ичига олади. Улар шиллиқ парданинг устки ҳимоя қатламини шакллантиришга ёрдам беради ва натижада шиллик парда ҳужайралари ошқозон ширасининг юқори кислотавийлиги ва бактерияларнинг салбий таъсиридан бир мунча узоқ бўлади.

Гастрит асоратлари

Умуман олганда, гастрит хавфли хасталиклар қаторига қўшилмайди (касалликнинг флегмоноз туридан бошқа). Шундай бўлсада, гастрит оқибатида қуйидаги хавфли ҳолатлар юзага келиши мумкин:

  • ошқозонда ички қон кетиши;
  • ошқозон ва 12 бармоқли ичак яралари;
  • ошқозон саратони.

Юқордаги ўта салбий оқибатлардан ташқари, гастрит асосан овқат ҳазм қилиш жараёнига салбий таъсир кўрсатади. Касалликка чалинган беморлар ошқозондаги оғриқ ва жиғилдон қайнаши сингари нохуш ҳолатлардан чўчиб, овқатдан воз кечишга мажбур бўлади. Оқибатда киши озиб кетиши, баъзан эса организм таомни қабул қилмаслиги, кучли қайт қилиш ва жиғилдон қайнаши мумкин. Булардан ташқари, гастрит авитаминоз ва камқонлик (анемияга) олиб келади.

Гастрит профилактикаси

Аслида, ҳар бир инсон умри давомида гастритга йўлиқмаслик учун зарур чораларни кўриши лозим. Бунинг учун эса, зарарли одатлар - чекишдан қоз кечиш ва спиртли ичимликлар истеъмолини имкон қадар камайтириш, фойдали егуликлар ва маҳсулотларни танавул қилиши, меъёрида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланиши, ўзини турли стресслардан ҳимоялаши керак.

 

Муҳим: қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис-шифокор маслаҳатини олинг.

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш