Микразим / Бу қизиқ / Қориндаги нохуш ҳолатларнинг асосий сабаблари. Ферментлар нима учун керак?

Қориндаги нохуш ҳолатларнинг асосий сабаблари. Ферментлар нима учун керак?

Овқатдан кейин қоринда пайдо бўладиган оғирликни кўпчилик бошидан ўтказган. Аксарият кишилар ошқозон оғриғини нотўғри овқатланиш ёки сифатсиз маҳсулотга боғлиқ деб ҳисоблайди. Аммо дамлаш, қорин қулдираши, метеоризм, баъзи ҳолларда овқатдан кейин кўнгил айниши бошқа турли сабаблар ҳосиласи бўлиши мумкин.

- Ҳаддан зиёд кўп егулик. Кўпроқ таом еб қўйилганда овқат ҳазм қилиш тизимининг истеъмол қилинаётган маҳсулотларни тўлиқ ва тўғри ҳазм қилиш қобилияти сусаяди. Шунингдек, овқатланиш маҳали кўп миқдорда суюқликнинг ичилиши ҳам ҳазмни секинлаштириши ёки бузиб қўйиши мумкин. Бу пайтда ҳазм қилиш жараёнига масъул моддалар аралашуви (шўр кислота, ҳазм қилиш ферментлари, сафро) содир бўлади. Булар ўз навбатида улар таъсирини сусайтириб, овқат ҳазм қилиш жараёнига салбий таъсир кўрсатади.

- Овқатни кеч истеъмол қилиш. Оқшомга бориб ҳазм қилиш жараёни нисбатан секинлашади ва тунда  ҳазм жараёни қарийб бутунлай  тўхтайди. Демак, кеч истеъмол қилинган таом  ҳазм жараёнини бузади.

- Стресс. Стресс ҳолатининг ҳазм жараёнига салбий таъсир қилиши исботланган.

- Ошқозон ширасининг паст кислотавийлиги ёки овқат ҳазм қилиш ферментларининг етишмовчилиги. Баъзи кишиларда овқат ҳазм қилиш ферментларининг етарли миқдорда ишлаб чиқарилмаслиги кузатилади ва бу ҳазм жараёни самарадорлигини пасайтиради.

Ферментлар қандай таъсир кўрсатади?

Ферментлар — барча ҳайвонлар ва ўсимлик маҳсулотларида мавжуд оқсил моддаларидир. Ферментлар бўлмаганида, маҳсулотларнинг чириш жараёни анчайин мушкулликларга дуч келган бўларди.

Ферментларнинг таъсири реакцияда иштирок этувчи модда (субстрат) билан бирикиши ва уни бошқа моддага айлантириш кўринишида юз беради. Ичакка сўрилишга тайёр бўлмаган егулик тушганда у шиллиқ пардани қабартириб, ачиш ёки чириш жараёни содир бўла бошлайди ва ичак флораси бузилади. Ўзаро боғлиқ бўлгани сабабли, овқат ҳазм қилиш тизим баланси ҳам бузилади. Овқат билан бирга тушадиган ферментлар миқдори етмаса, овқат ҳазм қилиш жараёнини нормаллаштириш учун қўшимча фермент манбаини қўллаш лозим.

Организмга қандай ферментлар зарур?

Инсон учун зарур уч гуруҳ ферментлар мавжуд:

  • протеазалар (оқсилларни парчаловчи моддалар);
  • липазалар (ёғларни парчаловчи);
  • амилазалар (углеводларни парчаловчи).

Фермент етишмовчилиги ошқозонга тушган егуликнинг тўлиқ ҳазм бўлмаслигини келтириб чиқаради. Бу ўз навбатида овқат ҳазм қилиш органлари хасталикларига сабаб бўлади (ошқозон, ошқозоности бези, жигар, ўтпуфаги). Фермент етишмовчилигининг дастлабки белгилари сифатида жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, овқатлангандан кейинги қориндаги оғирлик ва оғриқларни айтиш мумкин. Фермент етишмовчилигини ташқи аломатлар оқали ҳам аниқласа бўлади: терининг носоғлом кўриниши, рангсиз ва жонсиз сочлар, тирноқларнинг “гуллаши”.

Организмнинг фермент ишлаб чиқариш жараёни бузилишига турли ҳолатлар сабаб бўлиши мумкин. Аммо асосийси - нотўғри ва меъёрсиз овқатланишдир. Ҳаддан зиёд, бўкиб таом ейиш жуда салбий таъсир кўрсатади. Ахир организм бетўхтов ва тинимсиз фермент ишлаб чиқара олмайди-ку! Шунинг учун ҳам овқатланиш жараёни, маҳсулотлар танлаш ҳамда организмнинг бор қувват билан ишлашига жиддий эътибор билан қараш керак. Организмнинг зўриқиб қолмаслигини ўйласангиз, унинг фаолиятига фермент сақловчи замонавий препаратлар билан кўмак беринг. Ана шундай самарали воситалардан бири Микразим ҳисобланади.

Микразим – овқат ҳазм қилишга таъсир кўрсатувчи замонавий препаратдир.

Панкреатин – фаол моддаси овқат ҳазм қилувчи турли ферментлар (липаза, протеаза, амилаза) аралашмаси туфайли углевод, оқсиллар ва ёғларнинг сўрилиш жараёнини яхшилайди. Микразим таркибидаги ферментлар овқатни ошқозонга ҳеч қандай таъсир кўрсатмасдан ичакдан ўтиш маҳали парчалайди. Бунга ошқозон ширасига бардошли панкреатин гранулалари туфайли эришилади. Капсулалар ошқозонда эрийди, ферментлар эса бевосита ичакда овқатнинг ҳазм бўлишини таъминлаб “иш бошлайди” ва енгиллик бахш этади. 

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш