Микразим / Бу қизиқ / Меъёрдан ортиқ ейиш

Меъёрдан ортиқ ейиш

  1. Сабаблари
  2. Белгилари
  3. Оқибати
  4. Даволаш
  5. Қандай олдини олиш

Меъёрдан ортиқ ейиш – инсоннинг энергияга эҳтиёжларидан ошиқ ортиқча калорияли овқатни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишдир. Агар инсон ўзига керакли миқдордан ортиқ овқатни мунтазам равишда истеъмол қилса, меъёрдан ортиқ ейиш одати доимий ҳолга айланиши мумкин. Бошқа ҳолларда тўймаслик қандайдир воқеа билан боғлиқ бўлиши мумкин, масалан, тантана ёки таътилда бўлиш. Меъёрдан ортиқ ейишнинг асосий белгиси – овқатни очиққанлик ҳиссисиз истеъмол қилишдир.

Меъёрдан ортиқ ейиш

Сабаблари

Меъёрдан ортиқ ейишнинг асосий сабаби – бу эмоционал қулайликка (комфорт) эришиш истагидир. Овқатдан кейинги ҳимояланганлик ва ҳотиржамлик ҳиссини тушунса бўлади. Шунинг учун, кўп инсонлар қаттиқ эмоционал ҳаяжон (стресс) пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат истеъмол қилишади.

Шу билан бирга, бундай одатга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

  • ташқи кўринишнинг танқиди;
  • кўп овқат истеъмол қилинадиган ва тез-тез такрорланиб турадиган зиёфат ва байрамлар;
  • осон етишса бўладиган овқатлар, масалан, буюртма ва етказиб бериш хизмати;
  • оила аъзоларига турли-туман, мазали, лекин юқори калорияли таомлар пишириб бериш йўли билан уларга ғамхўрлик кўрсатиш;
  • муҳим ишларнинг йўқлиги, кимгадир ғамхўрлик қилиш зарурияти, зерикиш, ёлғизлик;
  • овқатланиш - дам олиш усули сифатида тушуниладиган тиғиз иш жадвали;
  • нотўғри овқатланиш тартиби, унда нонушта ва тушликка суткалик рационнинг кичик улуши тўғри келади ва инсон кечқурун кучли очиққанликни ҳис қилади.
  • овқатнинг тахминий калорияси ва ўзининг энергия сарф қилишини баҳолаш одати йўқлиги;
  • руҳий бузилишлар, масалан, депрессия;
  • гипоталамус ва асаб тизимининг бошқа тартибга солувчи марказлари фаолиятининг ўзгариши. 

Меъёрдан ортиқ ейишга олиб келувчи озиқ-овқат маҳсулотларига мисол сифатида баъзи белорус миллий таомларининг калория қийматини келтириб ўтамиз:

Миллий таом Калориялилик, ккал/100 гр.
Картошкали драниклар 268
Сальтисон 209
Мол гўштидан юмалоқ котлет 189
Картошка ва тузланган карамли варениклар 185
Зрази 303
Лавлагили шўрва 36
Верашчака 300
Кулага 93

Оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланмайдиган, шаҳарда яшовчи инсоннинг энергияга эҳтиёжи камдан-кам суткасига 1800-2000 ккалдан ошади.

Белгилари

Агар инсонда қуйидаги белги ва аломатлар бўлса, унда меъёрдан ортиқ ейишни тахмин қилиш мумкин:

  • очиққанлик ҳиссисиз овқат истеъмол қилиш;
  • тановул қилаётган маҳсулотларнинг сонидан ҳижолат тортишдан қочиш туфайли ёлғизликда овқатланишни хуш кўриш;
  • ортиқча вазннинг вужудга келиши, гарчи бу аломат доимий эмас.

Агар инсон меъёрдан ортиқ еганидан сўнг айбдорлик ҳиссини, ҳулқини назорат қила олмаслигини сезса, унинг ўзи ҳақидаги фикри ёмонлашади, бу эса овқатланиш ҳулқ-атвори бузилишининг белгиси – булимия бўлиши мумкин.

Меъёрдан ортиқ ейишга одатланган инсон ҳар доим ҳам овқатни катта миқдорда бир ўтиришда истеъмол қилмайди. Бундай одамларга кун давомида кам миқдорда тез-тез ва мунтазам овқатланиш хосдир, натижада организм керагидан ошиқ калория олади.

Айниқса, бу борада доимий ва назоратсиз равишда ширин ва хамир маҳсулотларини тановул қилиш хавфлидир.

Мажбурий (компулсив) меъёридан ортиқ ейиш – овқатга тобеликнинг белгилари:

  • тўйганда ҳам овқат истеъмол қилишни тўхтата олмаслик;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини кўп миқдорда тез ейиш;
  • тўйгандан сўнг ҳам овқатланиш;
  • яширинча ейиш учун атрофдагилардан озиқ-овқат маҳсулотларини бекитиш;
  • фақат ёлғизликда овқатланиш;
  • кун давомида доимий тамадди қилишлар, аниқ овқатланиш тартибининг йўқлиги.

Бундай бузилишларда кузатиладиган руҳий фаолиятнинг издан чиқиш ҳоллари:

  • фақат овқатлангандан кейин ўтиб кетадиган хавотир ва тиғизлик ҳисси;
  • истеъмол қилинаётган овқатнинг миқдоридан ҳижолат тортиш ва уялиш;
  • овқатланиш вақтида “автоматик” ҳаракатлар;
  • овқатдан мамнунлик ҳисси йўқлиги;
  • меъёрдан ортиқ ейишдан сўнг айбдорлик ҳисси;
  • ўз вазнини ва овқатланиш одатларини назорат қила олмаслиги сабабли тушкунлик.

Оқибатлари

Меъёрдан ортиқ ейишнинг тез-тез учрайдиган оқибати бу ошқозон атрофида оғирлик ёки оғриқ, уйқучанлик, бош айланиши, баъзида нажас бузилиши, масалан ичбуруғ (ошқозоности бези фаолиятининг етишмовчилигида).

Ортиқча миқдорда овқат доимий равишда истеъмол қилинса, организмнинг модда алмашинувида жиддий бузилишлар юзага келади, улар ҳар хил касалликларга олиб келиши мумкин:

  • сиртқи (периферик), мия, юрак артериялари, буйрак томирлари, бошқа аъзоларнинг шикастланиши билан кечадиган атеросклероз;
  • қанд диабети ва семизлик;
  • гипертоник касаллик;
  • мия қон айланишининг бузилиши ва миокард инфаркти;
  • руҳий бузилишлар – депрессия, кучли ташвиш ҳисси, жамиятдан ажралиш, ўзига ўзи паст баҳо бериш.

Даволаниш

Меъёрдан ортиқ ейиш билан боғлиқ муаммолардан турли тарзда халос бўлиш мумкин. Агар керагидан ортиқ овқат тановул қилиш ҳолати бир маротаба юз берган бўлса, масалан, байрамда, ҳол-аҳволни яхшилаш ва вазиятни тўғрилашда замонавий ферментли дори “Микразим” ёрдам беради.

Унинг меъёрдан ортиқ ейишда фойдаси дори воситасининг таркиби ва унинг таъсир қилиш механизмига боғлиқ. “Микразим” келиб тушган тўйимли моддаларнинг парчаланишини таъминловчи, ошқозоности безига оғирликни камайтирувчи, овқат ҳазм қилиш жараёнини тезлаштирувчи ҳазм қилиш ферментларини сақлайди. Меъёрдан ортиқ ейишда 10 000 таъсир бирлиги дозасида дорининг 1 капсуласини овқат вақтида ёки овқатдан сўнг, етарли сув миқдори билан ичиш тавсия этилади.

Кўп овқат истеъмол қилингандан кейин ёқимсизлик ҳиссидан халос бўлиш учун «Микразим» ўрамини ўзи билан дам олишга олиб кетиш фойдалидир.

Муҳим: Қабул қилишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Агар юрак, томир, эндокрин тизимида касалликлар мавжуд бўлса, зарарли маҳсулотларни аниқлаб, бундай патологияли маҳсулотларни чиқариб ташлаш учун парҳезшунос маслаҳати тавсия қилинади.

Меъёрдан ортиқ ейишдан халос бўлишнинг 3 усули:

  • очиққанлик ҳисси йўқлигида овқат емаслик;
  • энергияни сарфлашни ҳисобга олган ҳолда меню тузиш ва унга амал қилиш;
  • стресс ва чарчоқни «устидан» емаслик.

Меъёрдан ортиқ ейишнинг мажбурий (компулсив) шаклида, овқатнинг ошиқлигидан инсонда тобелик шаклланиб, тамадди қилишга интилиш эса ҳаёлдан кетмаса, оқилона психотерапия талаб қилинади. Бунда шифокорнинг алоҳида маслаҳатлари ҳам, гуруҳ сеанслари ҳам ёрдам беради.

Инсон овқатланиш кундалик дафтарини олиб бориш билан ўзига ўзи ёрдам бериши мумкин, бу билан рад қилиб бўлмас даражада овқатланиш истаги вужудга келган шароитларни аниқласа бўлади.

Бундай шароитлар пайдо бўлганда у онгли равишда овқатдан воз кеча олади ва муаммони ҳал қилишнинг бошқа йўлини топади. Шунингдек, ўз ҳулқининг доимий назоратидан воз кечиш муҳимдир, шунчаки стресс ва хавотирли ҳолатларни туғдирмасдан, уни тартибга солиш аҳамиятли.

Инсон ўзига ўзи ёрдам бериши мумкин, бунинг учун «овқатланиш кундалик дафтари» тутиши, унга овқат ейиш истагини туғдирувчи барча шароит ва вазиятларни ёзиши даркор.

Бу каби вазиятлар аниқланганидан сўнг онгли равишда «устидан ейиш»лардан воз кеча олиши ва муаммонинг бошқа ечимини топа олиши мумкин. Шу билан бирга, ўз ҳулқининг доимий назоратидан воз кечиш муҳимдир, шунчаки стресс ва хавотирли ҳолатларни туғдирмасдан, уни тартибга солиш аҳамиятли.

Қандай олдини олиш

Меъёрдан ортиқ ейишнинг олдини олиш бўйича бир неча тавсиялар:

  • узоқ зиёфатдан олдин очиққанликни ҳис этмаслик учун уйда тановул қилиб олиш;
  • уйга мунтазам буюртмалар қилишдан воз кечиш;
  • стандарт порциядан кўпроқ овқатни истеъмол қилмаслик;
  • хобби, қизиқарли машғулот топиш, қизиқ фильм томоша қилиш – ҳар қандай йўл билан зерикишдан халос бўлиш;
  • нормал овқатланиш тартибини йўлга қўйиш, шу жумладан ишхонада ҳам, доимий тамадди қилиш ва жуда кўп кечки овқатидан қочиш;
  • ҳавасни келтирадиган нарсалардан қочиш, кўп ширинликлар ёки шакарпазлик (кондитер) маҳсулотларини сотиб олмаслик;
  • овқат тановул қилаётганда унинг ҳиди, ташқи кўринишига диққат-эътиборни қаратиш, овқатдан чинакам гастрономик ҳузур олишни ўрганиш;
  • агар меъёрдан ортиқ ейиш ёш болада кузатилса, унинг рационини кўпроқ мева ва сабзавотлар қўшиш билан ўзгартириш, жисмоний оғирликни кўпайтириш (спорт секциялари ва тўгараклар).

Мавзу бўйича мақолалар

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш