Микразим / Бу қизиқ / Таъсирланган ичак синдроми

Таъсирланган ичак синдроми

  1. ТИС бу нима
  2. Сабаблар
  3. Aломатлари
  4. Касалликни аниқлаш усуллари
  5. Даволаш
  6. Касалликни олдини олиш ва прогноз (башоратлар)

Таъсирланган ичак синдроми

Бу қоринда оғриқлар кузатиладиган, йўғон ичакнинг функционал бузилишидир.Шу билан бирга ичак деворларининг тузилишида ҳеч қандай ўзгаришлар содир бўлмайди. Беморларнинг ўртача ёши 20-40 ёшни ташкил қилади,аёлларда бу патология 2 марта кўпроқ учрайди.

ТИС бу нима

Таъсирланган ичак синдроми (ТИС) қуйидаги турдаги оғриқлар билан, намоён бўлади:

  • ич келгандан cўнг камаяди
  • ич келиши сонининг ўзгариши билан уйғунлашади;
  • суюқ ич келиши ёки қабзият билан уйғунлашади.

Шунинг учун касалликнинг хос рақами КХТ (К 58) бўйича ичбуруғли (К58.0) ва ичбуруғсиз (К58.9) ТИСни ўз ичига олади.Дунёда бу патология билан xасталаниш ҳолатларини учратиш даражаси 23% ни ташкил қилади.Йилига аҳолининг таxминан 1% таъсирланган ичак синдроми билан касалланади.

Ич бузилиши билан боғлиқ бўлган, қориндаги ҳар қандай оғриқ ҳам,бу патологиянинг намоён бўлиши деб ҳисобланмайди. Шикоятлар беморни олти ойдан кўп вақт безовта қилиши, ҳамда қориндаги «оғриқ-ич келиши-оғриқ босилиши» ўзаро боғлиқлигининг аломатлари, оxирги 3 ойнинг ҳар бир ойида,уч кундан кам бўлмаган муддат давомида кузатилиши керак.

Бу касал билан оғриган беморларнинг 2/3 қисмидан ортиғи,тиббий ёрдам кўрсатилиши учун мурожат қилишмайди ва муаммони ўз кучлари билан ҳал қилишга ҳаракат қилишади.Бу ҳаракатлар нафақат сурункали ичак касаллигининг кеч аниқланишига, бироқ даволанмаган ТИС шароитида ҳаёт фаолияти сифатининг пасайишига олиб келиши мумкин.

Сабаблар

Бу патологияни ривожлантирувчи бевосита сабаблар ноъмалум. Лекин касаллика чалиниш эҳтимолини оширувчи,хавфли омиллар мавжуд:

  • 20-39 ёшдаги одамлар;
  • аёл жинси, шуни таъкидлаб ўтиш керакки одатда аёлларда тис ичбуруғ билан кечади, эркакларга эса кўпроқ қабзият xосдир; узоқ муддат кечиш  ҳолатларида,50 ёш ва ундан катта бўлган эркак ва аёлларда касаллик билан зарарланиш ҳолатларининг сони бир ҳил бўлади;
  • ёмон ва сифатсиз озиқланиш;
  • яқин қариндошлардан бири,бу касал билан оғриган бўлса, бу тис билан касалланиш эҳтимолини 3 бараварга оширади;
  • сиқилиш,безовталаниш, тушкунлик ҳолати, ўтмишдаги психологик жароҳатлар;
  • бошдан кечирилган зўравонлик, бир ҳисобда “оилавий” зўравонлик ҳам;
  • бошдан кечирилган гастроэнтрит.

Aломатлари

45 ёшгача бўлган, ичакларнинг жиддий касалликларидан,масалан хавфли ўсимта борлигидан, шубҳаланишга сабаблар бўлмаган одамларда, ташҳис фақат аломатларга асосланган ҳолда қўйилади.ТИС билан касалланганда ич келиши оралиғининг ўзгариши, қориндаги оғриқлар,ич кетиши ёки қабзиятдан ташқари яна бошқа аломатлар ҳам кузатилади:

  • ичакларнинг шишиши;
  • ҳафтасига 3 мартадан кам ёки кун давомида 3 мартадан кўп ич келиши;
  • кучанишга эҳтиёж борлиги;
  • зудлик билан Дефекацияга (ич    келиши) қистовлар;
  • ичак йўлларининг охиригача бўшанмаганлик ҳисси;
  • аломатларнинг сиқилиш ва овқатлангандан кейин кучайиши;
  • безовталик,тушкунлик.

Бу касаллик билан оғриган беморлар учун кўп сонли шикоятлар, касалликнинг узоқ кечиши ва умумий ҳолатнинг ижобий бўлишига қарамай, узун кўриклар тарихи одатий ҳолдир. Ҳаёт фаолиятининг сифати иш тартиби ва уйқунинг бузилиши,ҳамда ўз соғлиғидан ҳавотирланиш туфайли зарар кўради.

Кўпинча бундай беморларда,ТИСнинг кўринишларини оғирлаштирувчи, ҳамроҳ ҳолатлар пайдо бўлади:

  • фибромиалгия- келиб чиқиш табиати аниқ бўлмаган,мушакларда тарқалган мунтазам оғриқ билан намоён бўладиган касаллик;
  • сурункали толиқиш синдроми;
  • чакка-пастки жағ бўғимидаги артроз;
  • кичик тос суяги соҳасидаги узоқ муддатли оғриқлар.

Таъсирланган ичак синдроми ёш болаларда кам қайд этилади.Бундай ёшда кўпроқ функционал диспепсия, целиакия, лактаза етишмовчилиги, ичакнинг анатомик тузилишидаги ғайритабийликлар каби касалликлар учрайди.

Касалликни аниқлаш усуллари

Бир томондан, таъсирланган ичак синдроми ёш кишиларда,ҳазм қилиш аъзоларидаги касаллик белгиларисиз учрайди.Бошқа томондан,бу истисно қилиш йўли билан аниқланадиган касалликлир.Шу сабабли аниқ бир вазиятдан келиб чиққан ҳолда, ташҳисни аниқлаштирувчи текширувлар қуйидаги тестлардан баъзиларини ўз ичига олиши мумкин:

  • срп даражаси ва эчтни аниқловчи қон таҳлили;
  • эномизийга(силлиқ ичак мушакларининг бириктирувчи-тўқима қисми ) қарши таначалар;
  • қорин бўшлиғининг уттдан ўтказиш;
  • ахлатнинг яширин қон, гижжа тухумлари ва бошқа паразитларни аниқлаш учун таҳлили;
  • лактоза билан муросасизликка тест (ёш болаларда).

50 ёшдан ошган беморларнинг барчасида,50 дан ёшроқ бўлган беморларда эса безовталаниш кузатилганда колоноскопия ўтказилади.Шунингдек йўғон ичакни чуқур текшириш ишлари, яқинда шикоятлари пайдо бўлган кекса одамларда,ҳамда ичак саратонининг уруғли ҳолларида тайинланади.

Ичбуруғ узоқ давом этган ҳолатларда кўпинча,қуйидагиларни ўз ичига олувчи комплекс текширув ўтказиш керак бўлади:

  • қон таркибидаги цианакобаламин, ферритин, фолий кислотаси, альбумин,кальцийнинг миқдорини аниқлаш;
  • ТТГ ва қалқонсимон безнинг гормонларини текшириш;
  • аxлатни микроскоп ёрдамида  текшириш;
  • тўғри ичак деворларининг биопсияси;
  • ичакни барий моддаси ёрдамида ранглаш (фарқлантириш) йўли билан, рентгенологик текшириш ва йўғон ичак яллиғланнишини истисно қилиш учун колоноскопияни ўтказиш.

Даволаш

Даволашнинг муввафақияти кўп жиҳатдан беморнинг,шифокор берган тавсияларга қанчалик амал қилишига боғлиқдир.

Барча беморларга парҳез тавсия қилинади:

  • мунтазам тарзда, шошилмасдан,телевизор ва ишга чалғимасдан овқатланиш;
  • кун давомида орасида узоқ танаффусларсиз 5-6 марта овқатланиш;
  • чекишни чегаралаш,спиртли ва газланган ичимликлардан воз кечиш;
  • қорин шишган пайтда эрийдиган толалар(бўтқалар), қабзият пайтида эса-тўқимали ва кепак маҳсулотларини истеъмол қилиш;
  • суюқ ич кетиши вақтида, ичакга таъсир қилаётган маҳсулотлар,масалан янги мева ва сабзавотлар истеъмолини чегаралаб,газ ва суюқликларни боғловчи “фильтрум” препаратини ичиш тайинланади;
  • метеоризм пайтида ҳайвон ёғлари, карам,сут,пишириқларни истеъмол қилишни чегаралаш.

Муҳим: қабул қилишдан олдин қўлланма билан танишиб чиқинг ёки даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ичак фаолияти бузилишини зўрайтирувчи маҳсулотларни аниқлаш учун,озуқавий кундалик ёзиб бориш яхши фикрдир.

ТИС билан оғриган беморлар кунига бир маҳал,30 дақиқадан мўтадил жисмоний фаолият билан шуғулланишлари керак (тез юриш, сузиш).Озгина дам олиш мақсадга мувофиқдир,кун давомида қўл-оёқнинг чигилини ёзиш керак.

Даволаш протоколида дори-дармон воситаларидан қуйидагилар ишлатилади:

  • спазмолитиклар;
  • ичбуруғга қарши воситалар;
  • ич юргизадиган воситалар;
  • бирикмалаштирилган воситалар;
  • пробиотиклар;
  • антидепрессантлар;
  • бош миядаги қайт қилиш марказининг фаолиятини сусайтирувчи препаратлар;
  • асаб тўқималаридаги моддалар алмашинувига таъсир қилувчи, баъзи бир мигрен (бош оғриғи)га қарши воситалар;
  • ичак шираси ишлаб чиқарилишини жаддалаштирувчи ва ахлат моддаларининг ичак йўлидан юришини тезлаштирувчи воситалар;

Беморларга психотерапия яхши ёрдам беради.

Касалликни олдини олиш ва прогноз (башоратлар)

Таъсирланган ичак синдроми ривожланишини олдини олиш бўйича чоралар,патология хавфини туғдирувчи омилларни йўқотиш асосида шаклланади.Шу сабабли ҳазм қилиш тизимидаги бузилишларни олдини олиш бўйича профилактика, қўйидаги чораларни ўз ичига олади:

  • кўпроқ сув ичиш (кунига 1,8-2 литргача);
  • парҳез таркибига ичак фаолияти учун фойдали тирик микроорганизмлар(пробиотиклар), ҳамда бу микробларнинг ривожланиши учун ижобий муҳитни яратиб берувчи пребиотикларни қўшиш;
  • газларни келтириб чиқарувчи маҳсулотлар истеъмолини камайтириш (карам,қора нон, узум, газланган ичимликлар);
  • ёғлиқ маҳсулотларни камроқ истеъмол қилиш;
  • таркибида кофеин, алкоголь мавжуд бўлган ичимликлар,ҳамда колани истеъмол қилмаслик;
  • кўп овқат еб қўймаслик, озиқланиш миқдорини кун давомида бир меъёрда тақсимлаш;
  • овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмай танновул қилиш;
  • таркибида сорбитол ва фруктоза бор маҳсулотларни истеъмол қилмаслик;
  • ҳаяжонли ҳолатларидан сақланиш.

Кўпчилик беморларда, ўтказилаётган даволаш ишларига қарамай,патология аломатлари сақланиб қолади,лекин уларнинг шиддатлилиги ўсмайди.Уларнинг 1-2 йил ичида йўқ бўлиш эҳтимоли 38% ни ташкил қилади.

Қориндаги ноқулайликларни йўқотиш эҳтимолини пасайтирувчи, омиллар:

  • суюқ ич келишининг устунлиги;
  • тўлиқлигича даволаниш учун хоҳиш ёки имкониятнинг йўқлиги;
  • ичакнинг жиддий касалликларидан қўрқиш; 
  • узоқ муддат кечаётган касаллик;
  • патологиянинг беморнинг кундалик фаолиятига сезиларли таъсири;
  • мунтазам сиқилиш, ҳаяжолнланиш;
  • психик оғишларнинг мавжудлиги.
ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш