Микразим / Қандай ишлайди

Микразим қандай ишлайди?

Борлиқ сиру синоат ва ажойиботга тўла! Биз баъзан севимли таом олдида ўзимизни тўхтата олмай қоламиз! Ўзимизни эркалагимиз келиб қолади-да! Баъзан эса, мана шу эркалигимиз оқибатида нохушлик ва қоринда бир мунча ноқулайликларга дуч келамиз. Ана шундай вазифтларда Микразим ошқозонгизга кўмакка келиб, кайфиятингизнинг аъло даражада қолишига ёрдам беради.

 
1 Таом нимага керак?

Организмимизнинг нормал фаолият кўрсатиши биз қабул қиладиган озуқавий моддалар – оқсиллар, ёғлар ва углеводларга тўғридан-тўғри боғлиқ.

Оқсиллар
Оқсиллар

Улар нимага керак? Тўқималар, хужайралар ва тана органлари, шунингдек гормонлар, ферментлар ва антижисмлар асоси – организмнинг қурилиш материали ҳисобланади.
Қандай маҳсулотларда кўпроқ? Гўшт, балиқ, тухум, творог, пишлоқлар, дуккаклилар.
Зарур фермент : ПРОТЕАЗА

Ёғлар
Ёғлар

Улар нимага керак? Ёғлар – қувват манбаи, улар тўқлик ҳиссини уйғотиб, иштаҳани пасайтиради. Модда алмашинув жараёнлари, гормонлар ҳосил бўлишида иштирок этади, глюкоза миқдорини бошқариш, витаминлар ҳазм бўлишида иштирок этади,мия ва асаб тизимини озиқлантиради.
Қайси маҳсулотларда кўпроқ? Сариёғ ва ўсимлик мойлари, ёғли сут маҳсулотлари, ёнғоқлар, ёғли балиқ, авакадо кабиларда кўп миқдорда бўлади.
Зарур фермент: ЛИПАЗА

Углеводлар
Углеводлар

Улар нима учун зарур? Углеводлар – организмнинг асосий энергия манбаи ва бош миянинг “озуқаси”. Ферментлар, кислоталар ва иммуноглобулинлар таркибига киради. Таомномага мураккаб углеводларнинг киритилиши муҳим аҳамиятга эга.
Уларни қаердан олиш мумкин? Сабзавотлар, мевалар, бошоқлилар, ёрмалар, нон, ширинликлар, асал кабиларда кўпроқ бўлади.
Зарур фермент: АМИЛАЗА

 
2 Мазали таом кўп бўлмайди!

Таом – нафақат энергияни тўлдириш манбаи, балки овқат маҳали биз ўзаро суҳбат қурамиз, дам оламиз ва турли таъмлардан баҳраманд бўлиб, роҳатланамиз. Таом – инсониятга қадимдан маълум бўлган лаззатланиш воситаси ҳисобланади. Бугунги кундаги тўкинликдан баъзида ўзимизни тута олмай, кўпроқ овқат еб қўйишимиз ҳам, бор гап.

Кўпчиликка маълум ҳазилда айтилганидек, турли таомлардан еб, ошқозонимиз тўлганида, “десерт учун қўшимча ошқозон” очилади. Хўш, шунча егуликдан маза қилиб танаввул қилиб, қоринни тўйдирганимиздан кейин ҳам қандай ҳолат юз беради?

  • Кўп овқат еб қўйилган маҳал ошқозон деворлари ҳазм қилиш ширасини етарли миқдорда ишлаб чиқара олмай қолади. Тегишинча қайта ишланмаган таом қийинчилик билан 5 мм ли чиқиш тешигидан, амаллаб ўникки бармоқли ичакка тушади.
  • Ошқозон шираси билан аралашиб кетган ва тўлиғича ҳазм бўлмаган таом (химус) ичакда тезда ошқозоности бези шираси ва ўтпуфак таъсирига тушади.
    Ҳаддан зиёд кўп еб юборилганда ҳзм қилувчи шира ферментлар ва ўт оқсил ҳамда ёғларни тезда эритиб, ҳазм қилишга улгурмайди.
    Шу тариқа ҳазм қилиш жараёни номаълум муддатга чўзилиб кетади.
    Бунинг оқибатида қорнимизнинг тўлиб кетгани, оғирлашгани ва қоринда нохушликни туямиз. Аксарият ҳолларда кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши ва баъзан оғриқ ҳам кишини безовта қилади.
    Ошқозоннинг ўникки бармоқли ичак билан туташган чегараси (пилорик сфинктер)
    Ўт, сафро
    Ошқозоности бези сири
    Химус (тўлиғича ҳазм бўлмаган ва ошқозон шираси билан аралашиб кетган егулик)
 
3 Микразим–ортиқча таом еб қўйганда зарур кўмакчи.
Кўпроқ таом еб қўйганда, ошқозонгизга тез ёрдам зарур. Бундай вазиятларда замонавий ферментатив препаратлар ёрдамга келади. Қандай воситаларни қабул қилган маъқул?
Тўғри қарор қабул қилиш учун стандарт таблетка шаклидаги препаратларнинг Микразим капсулаларидан фарқини кўриб чиқамиз:

Сиз одатий таблеткаларни қабул қиласиз.

Одатдаги таблетка ўлчамлари туфайли егулик ортидан етишиб улгурмайди. Таблеткаларнинг тўла эриши ва керакли жойга тушиб, ферментлари тўлиқ таъсир этишни бошлагунича маълум вақт талаб этилади. Қоринда нохушлик ва оғирликка жим қараб туриш зарилми?

Микразим капсулаларини қабул қиласиз

Микразим капсулалари ошқозонга тушган заҳоти, микрогранулаларини қобиқдан ташқарига чиқазиб эриб кетади. Жажжи гранулалар егулик билан осонгина ичакка ўтади ва одатий таблеткаларга қараганда анча тез ва самаралироқ овқатнинг ҳазм бўлишига кўмаклашади.

 
ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш