Микразимни қўллаш кўрсатмалари ниҳоятда кенг. Ферментлар етишмовчилиги, ошқозоности бези ташқи секретор функцияси, ошқозон касалликлари, жигар ва ўтпуфак, ичак хасталиги ва бошқа касалликлар оқибатида ошқозон ҳазм қилиш тизимининг бузилишида Микразим қабул қилиш тавсия этилади.
Панкреатит ошқозоности бези яллиғланиши оқибатида пайдо бўладиган касаллик. Панкреатитда ошқозоности бези ишлаб чиқарадиган ферментлар ўникки бармоқли ичакка етиб бормайди ва безнинг ўзини ичидан яллиғлантириб, уни едирилишга олиб келади.
Сурункали панкреатитни даволашда касаллик келиб чиқишининг аломатларини йўқ қиладиган пархез ва препаратлардан ташқари, овқат ҳазм қилишни нормаллаштириш учун ферментларни бевосита ўникки бармоқли ичакка олиб борадиган Микразим препарати қабул қилиш тавсия этилади.
Парҳез мақсади: ошқозон ва ичакни механик ва кимёвий ҳимоялаш, ўтпуфакнинг рефлектор уйғонишини камайтириш. Таом майда тўғралган, буғда ёки печкада тоблаб пиширилади. Овқатланиш режими – кам-кам, кунига 5-6 марта.
Тавсия:
Нон ва нон маҳсулотлари: 1- ёуи 2-навли буғдой унидан суви қочган нон (кунига 200-300 г), оширилмаган хамирдан печенье.
Шўрвалар: вегетарианча сабзавотли, оз миқдорда сариёғ (5 г) ёки сметана қўшилган ёрмали (тариқ ва жўхоридан ташқари) бўтқа.
Гўшт ва балиқ: қайнатилган ёки буғда пиширилган (котлетлар, кнел, фрикаделка, бефстроган, майдалаб бўтқаланган, рулет ва ҳ.к.) ёғсиз, пайсиз гўшт (мол, бузоқ, товуқ, курка, қуён), касаллик зўрайган маҳал — юмшоқ ва ёғсиз гўшт; товуқ, курка гўшти қайнатиб пиширилган, ёғсиз балиқ гўшти (треска, окун, судак, чўртанбалиқ ва ҳ.к.) бўлаклаб қайнатиб пиширилган ёки майдаланган (тефтели, суфле, котлетлар).
Ёрма ва макарон маҳсулотлари: турли бўтқалар (манна, гречиха, сули ёрмаси, перловка ва гуруч), вермишель, макаронлар, бўтқалар; сув ёки тенг яримда сут ва сувда пиширилган.
Сут ва сут маҳсулотлари: яхшиси уйда тайёрланган, кальцийли ёки қатиқ қўшилган ёғсиз сузма (творог), тобланган ёки димланган пудинг; таомга қўшилган сметана ва қаймоқ, нордон бўлмаган қатиқ, оддий пишлоқ.
Тухум: тухум оқидан тайёрланган омлет (2 дона тухум оқи).
Сабзавотлар: қайнатилган ёки қирғичдан ўтказилган димланган сабзавотлар (сабзи, қовоқ, картошка, гулкарам, яшил нўхат, янги ловия, лавлаги).
Ёғлар: тузсиз сариёғ (30 г), зайтун ёки рафинадланган писта ёғи (10—15 г) овқатга қўшилади.
Мевалар, тармева, ширинликлар: нордон бўлмаган печенье ёки қирғичдан ўтказилган олма (пўсти арчилган), янги ва қуруқ мевалардан қирғичдан ўтказиб тайёрланган нордон шарбатлар, ксилит ёки сорбит шарбатида тайёрланган желе, мусслар.
Ичимликлар: лимонли аччиқ дамланмаган чой, мева-тармевали шакарсиз шарбатлар, намаътак, мойчечак ёки қора қорағат қайнатмалари.
Қайлалар: мева қайнатмасида тайёрланган кучсиз сутли, мева-тармевали қайлалар.
Мумкин эмас:
Гўштли, балиқли, қўзиқоринли кучли шўрвалар, ёғли гўшт ва балиқ, қийин эрувчи ёғлар, дудламалар, консервалар, колбасалар, тузламалар, маринадлар, зираворлар, қўзиқорин, аччиқ чой, қаҳва, какао, шоколад, оқ япроқли карам, щавул, салат, редиска, турп, шолғом, дуккаклилар, майдаланмаган хом сабзавотлар ва мевалар, клюква.
Оширма хамирли ва пишириқлар, арпа унидан нон, совуқ таомлар ва ичимликлар, музқаймоқ, газланган ва алкоголли ичимликлар.
Гастрит – ошқозон ички шиллиқ пардасининг яллиғланиши. Сурункали гастрит – ошқозон-ичак тизимидаги кенг тарқалган хасталиклардан бири бўлиб, ошқозон ички шиллиқ пардасининг сурнкали яллиғланиши, баъзида эса ошқозон деворининг чуқур қатламларининг яллиғланиши кўринишида кечади. Бундай пайтда яллиғланиш ўникки бармоқли ичакка ўтиб, гастродуоденит хасталиги кўриниши юзага келади. 75% ҳолатда сурункали гастрит сурункали холецистит билан кечади.
Сурункали гастрит ва гастродуоденит аксарият ҳолларда ўт пуфагидан сафронинг бузилиши билан кечади. Натижада ферментатив етишмовчилик юзага келади ва унинг ўрнини Микразим препаратини қабул қилиш орқали тўлдириш мумкин.
Парҳез мақсади: тўлиқ овқатланиш жараёнида ошқозон-ичак тизимини кимёвий, механик ва термик таъсирлардан ҳимоялаш, яллиғланишни камайтириш, яралар битишини яхшилаш, ошқозоннинг секретор ва ишлаш функцияларини нормаллаштириш. Парҳез маҳали ошқозон шиллиқ пардасини кучли қўзғатувчилар, шунингдек совуқ ва иссиқ таомлар, қийин ҳазм бўлувчи ҳамда ошқозонда узоқ вақт туриб қолувчи маҳсулотлардан ҳимоялаш. Овқат майдаланган, ярим суюқ ва бўтқасимон, сувда ёки буғда пиширилган бўлиши лозим. Парҳез маҳал ош тузини камроқ қўллаш тавсия этилади.
Тавсиялар:
Нон ва нон маҳсулотлари: 1-нав буғдой унидан тайёрланган, суви қочган ёки озроқ қуритилган нон; қуруқ бисквит, қуруқ печенье, ҳафтасига 1-2 марта, ошмаган хамирдан, сингиб пиширилган булочка, олмали, қайнатилган гўштли ёки балиқли, тухумли, қуюқ шиннили, творогли пишириқлар.
Шўрвалар: истеъмол қилишга рухсат этилган турли сабзавотлардан сабзи ёки картошка қайнатилган сувда, майдалаб тайёрланган шўрвалар; обдон майдаланган ёрмали (геркулес, манна, гуруч ва ҳ.к.) сутли, сутга вермешел, майдаланган сабзавотлар қўшиб тайёрланган суюқ ёки бўтқаланган таомлар; олдиндан қайнатилган товуқ ёки гўштли бўтқалар, ширин тармевали манна бўтқаси ва ҳ.к. Шўрваларга сариёғ, тухумли-сутли қайла, қаймоқ қўшиб истеъмол қилиш мумкин.
Гўшт ва парранда гўшти: ёғсиз, шиллиқ парда ва пайларсиз гўшт, териси олинган товуқ гўшти. Буғлаб ёки қайнатиб пиширилган мол гўшти, ёғсиз ёш қўй гўшти, чўчқа гўшти, товуқ, курка, бузоқ, қуён гўштлари.
Сувда ёки буғлаб пиширилган ёғсиз, териси олинган балиқдан котлет ёки қийма.
Сут ва сут маҳсулотлари: нордон бўлмаган қатиқ, ацилофилин. Сметана қўшиб аралаштирилган янги ширин творог. Творогли таомлар: тоблаб пиширилган творогли сомса, суфле, қайнатилган хамирга ўралган творог, пудинглар. Оддий пишлоқ, қирғичдан ўтказилган, баъзан – бўлакланган.
Тухум: кунига 1-2 дона, чала қовурилган ёки буғлаб пиширилган омлет кўринишида истеъмол қилиш мумкин.
Ёрма ва макарон маҳсулотлари: манна, гуруч, гречиха, сули ёрмаси. Барчаси сув ёки сутда суюқ қилиб пишириб олинади. Буғда пиширилган суфле, пудинг, майда туюлган ёрмалардан котлет. Эзилиб пиширилган вермешель, макаронли таомлар.
Сабзавотлар: қайнатилган, буғланган, эзилган картошка, сабзи, лавлаги, гулкарам бўтқалари. Янги қовоқ ва қовоқча. Шўрваларга майда тўғралган укроп қўшиш мумкин. Яхши пишган, нордон бўлмаган помидор (кўпи билан 100г).
Газаклар: қайнатилган сабзавотлар, гўшт, балиқ, қайнатилган тилдан салатлар, жигар паштети, докторская, сутли, парҳезли колбасалар. Сабзавот қайнатмасида пиширилган балиқ, бакрабалиқ увилдириғи: баъзан ёғсиз сельд балиғи ва форшмак, оддий пишлоқ, тузланмаган ёғсиз чўчқа гўшти.
Мева, тармева ва ширинликлар: эзилган, қайнатилган ёки тобланган мевалар ва тармевалар, ширин тармева ва мевалар. Ширинликлардан: пюре, киселлар, мусслар, желе, самбук, мевалари эзилган шарбатлар, меренга, қаймоқли крем, сутли киселлар. Шакар, асал, ширин мурабболар, зефир, пастила.
Қайлалар: сутли (бешамель) ун қўшилмаган, сариёғли ёки қаймоқли қайлалар, шуниндек, мевали ва сутли-мевали қайлалар.
Ичимликлар: сутли ёки қаймоқли, аччиқ бўлмаган чой, нимтатир какао ва сутли қаҳва (табиийси мумкин эмас). Мевали ва тармевали ширин шарбатлар. Намаътак қайнатмаси.
Ёғлар: тузсиз сариёғ, уйда тайёрланган олий навли сариёғ.
Мумкин эмас:
Жавдар ва ҳар қандай янги узилган нон, оширилган ва қатлама хамирдан тайёрланган нон маҳсулотлари.
Гўшт ва балиқ пиширилган шўрва, қўзиқорин ва сабзавот шўрвалари, боршч ва окрошка (яхна шўрва).
Ёғли ва пайли гўшт, парранда гўшти: ўрдак, ғоз; консервалар, дудламалар. Ёғли, шўр балиқ ва балиқ консервалари.
Юқори кислотали сутли маҳсулотлар, ўткир пишлоқ. Сметанани ҳам меъёрида истеъмол қилиш лозим.
Қаттиқ қайнатилган ёки қовуриб пиширилган тухум.
Тариқ, арпа ёрмаси, арпа, жўхори ёрмаси, дуккаклилар, қаттиқ макаронлар.
Оқ япроқли карам, шолғомнинг барча навлари, турп, шовул, исмалоқ, пиёз, бодринг, сабзавотлар, қўзиқориндан тайёрланган ҳар хил тузлама ва бостирмалар, сабзавотли газак ва консервалар.
Ўткир ва шўр газаклар, консерва ва дудламалар.
Нордон, чала пишган, клетчаткага бой мева ва тармевалар, майдаланмаган қуруқ мевалар (қоқмевалар), шоколад, музқаймоқ. Шивит, кашнич, ванилин, долчин истеъмоли чекланган миқдорда.
Гўштли, балиқли, қўзиқоринли, помидорли қайлалар, хрен, хантал, аччиқ қалампир.
Галанган ичимликлар, квас, қора қаҳва кабилар ман этилади.
Сурункали холецистит – ўтпуфаги деворчаларининг яллиғланиш хасталиги. Жигар овқат ҳазм қилиш жараёни учун мунтазам зарур миқдорда сафро ишлаб чиқаради. Сафро табиатига кўра анча емирувчан хусусиятга эга бўлиб, оқсиллар ва ёғларни парчалашда муҳим роль ўйнайди. Нимадир сабаб бўлиб сафро оқими йўналишининг бузилиши натижасида, сафро ўтпуфак деворчаларини қабартиради ва секин-аста уни емириб, яллиғланиш жараёнини бошлаб беради.
Сурункали холециститни даволаш схемаси бир неча гуруҳ дори воситаларини ичига олади ва улар асосий аломатларни бартараф этиш, ошқозон-ичак тизими фаолиятини нормаллаштиришга қаратилган. Фермент етишмовчилиги ва овқат ҳазм қилиш жараёнини нормаллаштириш учун мунтазам Микразим препарати қабул қилиш тавсия этилади.
Парҳез мақсади: жигарни тўлиқ овқатланиш жараёнида кимёвий ҳимоялаш, жигар ва ўт йўллари фаолиятини нормаллаштришга кўмаклашиш, ўт ажралишини яхшилаш. Липотроп моддалар, клетчатка, пектинга бой суюқ маҳсулотлар тавсия этилади. Азотли экстрафаол моддалар, пуринлар, холестирин, шовул кислотасига бой ва қовуриш маҳали ёғларни қаттиқ доғловчи маҳсулотлар ман этилади. Таомни қайнатиб, тоблаб, камроқ ҳолларда – димлаб пишириш тавсия этилади. Пайли гўшт ва клетчаткага бой сабзавотларни қиймалаш; ун ва сабзавотларни қовурмасдан тайёрлаш. Ўта совуқ таомлар мумкин эмас. Овқатланиш тартиби: кунига 5-6 марта.
Тавсия этилади:
Нон ва нон маҳсулотлари: 1- ва 2-навли буғдой уни, тегирмонда тортилган жавдар унидан суви қочган нон. Ошмаган хамирда қайнатилган гўшт ва балиқ, творог, олмали пишириқлар. Қаттиқ хамирдан тайёрланган печеньелар, қуруқ бисквит.
Шўрвалар: сабзавотли, сабзавот қайнатмасида тайёрланган ёрмалар, макаронли сутли таомлар, мевали шўрвалар, боршч ва вегетарианча ши, лавлагили шўрва, ун ва сабзавотлар шўрвага солишдан аввал қовурилмайди.
Гўшт ва парранда гўшти: ёғсиз ёки ёғи олинган, шиллиқ пардасиз, пайларсиз, парранда гўштининг териси олинган бўлиши керак. Мол, ёш қўйнинг ёғсиз гўшти, чўчқа гўшти, қуён, товуқ ва курка гўштлари. Гўшт маҳсулотлари қайнатилади ва сўнгра тоблаш мумкин. Дўлма, қайнатилган гўштда палов. Сутли сосиска.
Балиқ: ёғсиз балиқ турлари. Қайнатиб тобланган, бўлаклар ёки кнел кўринишида, қиймалгичдан ўтказилган, бўтқаланган. Таомномадан: балиқнинг ёғли турлари, дудланган, шўр балиқ ва балиқ консервалари чиқарилади.
Сутли маҳсулотлар:сут, қатиқ, ацидофилин; сметана – таомларга қайла сифатида; озроқ ёғли ва ёғсиз творог ва ундан тайёрланган тамолар (хамирга ўралган, варениклар, пудинг ва ҳ.к.). Оддий, ёғсиз пишлоқ. Тухум: тухум оқидан тобланган омлет. Кунига овқатга 1 дона тухум сариғи солиш мумкин. Ёмон таъсир қилмаса, омлет кўринишида чала пиширилган тухум. Таомномадан: қаттиқ қайнатиб пиширилган ва қовурилган тухум чиқарилади. Ўтпуфаги тоши касаллигида – яримта тухум сариғини овқатга қўшиб тайёрланган ҳолда истеъмол қилиш мумкин..
Ёрмалар: турли ёрмалардан тайёрланган таомлар, айниқса гречиха ва сули ёрмаси. Қуруқ мевали палов, сабзили ва творогли пудинг. Қайнатилган макарон.
Сабзавотлар: пишлоқли, қайнатилган, димланган салатлар, гарнир ва мустақил сабзавотли таомлар. Нордон бўлмаган тузланган карам, қайнатилган пиёз, яшил нўхатдан тайёрланган пюре.
Газаклар: янги сабзавотлардан ўсимлик ёғи қўшилган салатлар, мевали салат, винегрет, қовоқча икраси, қайнатма шўрвали балиқ, ёғсиз сельдь балиғи, ичига қийма тиқилган балиқ, денгиз маҳсулотлари, қайнатилган балиқ ва гўштдан салатлар, докторская, сутли, парҳезбоп колбасалар, ёғсиз ветчина, оддий ёғсиз пишлоқ.
Мевалар, тармева ва ширинликлар: нордон бўлмаган турли мева ва тармевалар – хомлигича, қайнатиб ёки тоблаб истеъмол қилиш мумкин. Мева қоқлари, шарбатлар, киселлар, желе, мусс, самбук. Меренга ва “қорпарча” ширинлиги. Мармелад, шоколади йўқ конфетлар, пастила, асал, мураббо. Шакар ўрнига қисман ксилит ишлатинг (сорбитли).
Қайлалар: Сметанали, сутли, сабзавотли, ширин мевали қайлалар. Ун қовурилмайди. Укроп, кашнич, ванилин, долчин мумкин.
Ичимликлар: чой, сутли қаҳва, мевали, тармевали ва сабзавот шарбатлари. Намаътак ва кепак қайнатмалари.
Таомномадан: қора қаҳва, какао, совуқ ичимликлар чиқариб ташланади.
Ёғлар: табиий сариёғни таомга қўшиб истеъмол қилиш мумкин. Рафинадланган ўсимлик ёғи ишлатинг
Таомномадан:
Янги ёпилган нон, оширма ва қатлама хамирли маҳсулотлар, қовурмалар.
Гўшт, балиқ ва қўзиқорнли қайнатмалар, окрошка, яшил шўрва.
Ёғли гўшт, ўрдак, ғоз гўшти, жигар, буйрак, мия, дудламалар, колбасаларнинг аксарият турлари ва консервалар
Дуккаклилар.
Ўткир ва ёғли газаклар, дудламалар, консерва ва увилдириқ.
Исмалоқ, шовул, редиска, шолғом, турп, барра пиёз, саримсоқпиёз, қўзиқоринлар, маринадланган сабзавотлар.
Шоколад, кремли маҳсулотлар, музқаймоқ.
Хантал, хрен, аччиқ қалампир.
Чўчқа, мол, қўй ёғлари, ошхона ёғлари чиқариб ташланади.
Қаймоқ, ёғлилик даражаси 6% сут, сметана, ёғли творог, шўр, ёғли пишлоқ ЧЕКЛАНГАН миқдорда.
Ичак оғриғи синдроми овқат ҳазм қилиш тизимида жуда кенг тарқалган бўлиб, ер юзидаги ҳар бешинчи киши ундан азият чекади. Эътиболиси, аёлларда мазкур синдром икки карра кўпроқ учрар экан. Синдром аксарият ҳолларда дамлаш, ичаклардаги оғриқ ва санчиқ, метиоризм, ич кетиши ёки аксинча, қабзият ва шунга ўхшаш талайгина нохушликлар билан намоён бўлади.
Афсуски, ичак оғриғи синдромини буткул даволаб бўлмайди, бироқ жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш ва Микразим фермент препаратини қабул қилиш орқали мазкур нохуш ҳолатларни енгиллаштириш ёки камайтириш мумкин.
Парҳез мақсади: ичакнинг бузилган функцияларини ва шу орқали организмдаги модда алмашинув жараёнини нормаллаштириш. Таомномадан ичакда ачиш ва бижғишни кучайтирувчи маҳсулотлар ҳамда овқат ҳазм қилиш органларига салбий таъсир кўрсатувчи маҳсулот ва егуликлар (ёғли, қовурилган таомлар ва ҳ.к.) истеъмол қилиш ман қилинади. Овқат қиймалагичдан ўтказилган маҳсулаотлардан, сув, буғда ёки тоблаб тайёрланади. Сабзавот ва меваларни хомлигича ёки қайнатилган ҳолда истеъмол қилиш мумкин. Парҳезга совуқ ҳолда биринчи ва ширин таомлар, ичимликлар тавсия этилади. Кунига 4-6 марта овқатланиш лозим. Наҳорга асалли совуқ сув, мевали ёки сабзавотли шарбатлар; уйқудан олдин: қатиқ, янги мева ёки қоқмевалардан шарбат ичиш, сархил мевалар, олхўри еб ётиш мумкин.
Тавсия этилади:
Нон ва нон маҳсулотлари: 2-нав буғдой унидан нон, донли барвихинский, докторский нонлари; салбий таъсир қилмаса – жавдар унидан нон. Буларнинг ҳаммаси суви қочган бўлиши лозим. Оширилмаган хамирга оз миқдорда мева ва тармева қўшиб тайёрланган пишириқлар.
Шўрвалар: ёғсиз гўшт ва балиқ ёки сабзавот қайнатмасида тайёрланган шўрвалар. Кўпроқ арпа ёрмаси ёки мевалар қўшилган сабзавотли шўрвалар (боршч, ши, лавлагили).
Гўшт ва парранда гўшти: ёғсиз навли гўштлар, товуқ, курка гўштини қайнатгандан кейин тоблаб истеъмол қилиш тавсия этилади. Сутли сосискалар. Ёғсиз балиқ – қайнатиб тобланган. Денгиз маҳсулотларидан таёрланган таомлар. Сутли овқатлар. Турли қатиқли ичимликлар. Янги творог ва ундан тайёрланган таомлар: ёрмали пудинг, вареник, ватрушка. Қаймоқ. Оддий пишлоқ. Сметанани овқатга солиш тавсия этилади.
Тухум: кунига 2 дона. Чала пиширилган, буғда пиширилган омлет, тухум оқини овқатга қўшиб ейиш мумкин.
Ёрма ва макарон маҳсулотлари: сувга сут қўшиб тайёрланган гречиха, тариқ, буғдой, арпали қумоқ ёрма бўтқалар.
Сабзавотлар: Хом ва гарнирга қайнатиб тайёрланган ёки тобланган - лавлаги, сабзи, помидор, салат, бодринг, қовоқча, қовоқ, гулкарам. Салбий таъсир кўрсатмаса – оқ япроқли карам, яшил нўхат.
Газаклар: хом сабзавотлардан ўсимлик ёғи қўшиб тайёрланган салатлар ва винегрет, сабзавотли икра, мевали салатлар. Оддий пишлоқ, ёғсиз ветчина, сельдь, диррилдоқ балиқ ва гўшт.
Мевалар, ширин таомлар ва ширинликлар: ўзи ёки таомларга қўшган ҳолда кўп миқдорда янги, пишган, ширин мева ва тармевалар. Турли таомларга қўшилган мева қоқлари (олхўри, туршак, анжир ва ҳ.к.). асал, мураббо, мармелад, пастила, сутли карамель.
Қайла ва зираворлар: кўп қайнаб кетмаган гўштли ва балиқли қайнатмаларда тайёрланган помидорли, сутли бешамель, камроқ – сметанали, мевали. Укроп, кашнич, сельдерей, лавр япроғи.
Ичимликлар: чой ва табиий бўлмаган қаҳва. Намаъатак ва кепакли қайнатмалар, мевали ва сабзавотли шарбатлар (олхўри, ўрик, сабзи, помидор ва ҳ.к.).
Ёғлар: сариёғ. Ўсимлик ёғлари овқатга қўшилади.
Таомномадан:
Олий навли ундан оширма ва қатлама хамирли нон ва пишириқлар.
Шолғом, редиска, саримсоқпиёз, пиёз, турп, қўзиқоринлар.
Ёғли балиқ, балиқ дудламаси ва консервалари.
Қаттиқ қайнатиб ва қовуриб пиширилган тухум.
Гуруч, манна ёрмаси, саго, вермишель, дуккаклилар.
Ёғли гўшт, ўрдак, ғоз гўшти, дудлама ва консервалар.
Ёғли ва ўткир таомлар, дудламалар.
Кисель, қорағат, беҳи, қизилмева, шоколад, кремли пишириқлар.
Ёғли ва ўткир қайлалар, хрен, хантал, аччиқ қалампир.
Какао, табиий қаҳва, аччиқ чой.
Ҳайвон ва ошхона ёғлари чиқариб ташланади.
Картошка камроқ истеъмол қилинади.