Микразим / Савол ва жавоб / Фермент препаратларни қабул қилиш ҳазм қилиш учун хавфсизми?

Фермент препаратларни қабул қилиш ҳазм қилиш учун хавфсизми?

Замонавий ферментли препаратлар, қабул қилиш қоидаларига амал қиланса юқори хавфсизлик профилига эгадирлар. Бу бир қатор омиллар билан изоҳланади:

  • Ферментли препаратлар табиий келиб чиқишга эга. Улар шахсий ҳазм қилувчи ширалар билан рақобатлашмайди, аксинча уларнинг таъсирини тўлдириб туради. Бу ҳолда ҳазм қилиш жараёни физиологик туридан фарқланмайди, чунки секрецияланувчи ва қўшимча киритиладиган ферментларнинг таъсир қилиш тартиби бир хилдир.
  • Ферментли препаратлар кўникишга олиб келмайди ва ошқозоности безига айовчи тартибда ишлашга имконият берса ҳам, шахсий ҳазм қилиш безларининг фаолиятини бостирмайди.
  • Препарат кўринишида қабул қилинаётган ферментлар организмда йиғилиб қолмайди. Улар келиб тушган овқат миқдорини ҳазм қилиш учун «сарфланади». Талабсиз қолган қисми эса фаолсизлаштириладиган ва қисман парчаланадиган жойи, ичакнинг пастки соҳаларига ўтади.
  • Қўшимча киритиладиган ферментлар сўрилиб кета олмайди, шу сабабли фақат ҳазм қилиш йўлининг оралиғида таъсир қилади. Уларнинг функционал фаоллик соҳаси- ингичка ичакнинг юқори бўлимларидир. Уларнинг ошқозон ва йўғон ичакка бўлган таъсири, овқат ҳазм қилиш жараёнини меъёрлаштириш йўли билан воситачилик қилишдир.

Бундан ташқари, Микразим®  қўллаш шиллиқ қобиғининг ҳамрох таъсирланиши хавфини иложи борича камайтириш ва ферментларнинг муддатидан олдин фаоллашишини олдини олишда ёрдам беради.

Микразим® капсулалари таркибида қобиғи фақат ишқорли муҳитда эрувчи,кўп микрогранулалар мавжуд. Шу сабабли у сўлак ва ошқозон ширасига қарши барқарор, препаратни овқат,сув ва нордон ичимликлар билан аралаштирилганда емирилиб кетмайди. Микразим® микрогранулаларидаги ферментлар фақатгина, айнан таъсир қилиши керак бўлган жой-12-бармоқли ичакка келиб тушганда ажралиб чиқади.

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш