Микразим / Савол ва жавоб / Микразим® ошқозон ва ичакдаги операциялардан кейин қўлланиладими? У қандай ёрдам бера олади?

Микразим® ошқозон ва ичакдаги операциялардан кейин қўлланиладими? У қандай ёрдам бера олади?

Ошқозон-ичак йўлининг касалликларида ҳар доим ҳам одатий даволашнинг ўзи етарли бўлмайди. Кўрсатмаларга асосланиб турли ҳажм ва мураккабликдаги,ҳатто аъзони бутунлай ёки бир қисмини олиб ташлашгача бўлган, жарроҳлик аралашуви ўтказилади. Бу эса ҳазм қилиш сифатининг пасайиши билан туташгандир.

Бундай операциялардан кейин кўпинча озуқавий моддалар ва витаминларнинг ўзлаштирилиши бузилади,қорин дам бўлиши қўшилади,қориндаги оғирлик,кекириш, ичак бузилишлари... Бу муаммоларни ҳал қилиш учун парҳез билан бирга турли хил препаратлар қўлланилиши мумкин,шу жумладан ферментли воситалар.

Бу ҳолатда имкон қадар организмни таъсирлантирмайдиган ва фақат ингичка ичак соҳасига келиб тушганда таъсир қилишни бошлайдиган, замонавий воситаларни тавсия этишга ҳаракат қилишади. Микразим® айнан шу хусусиятларга эга.Аҳир унинг ферментлари капсуланинг ташқи қобиғи ва микрогранулаларнинг ичакда эрувчи деворлари билан ҳимояланган. Операциядан кейинги тикланиш даврида Микразим® қўллаш озуқанинг асосий нутриентлари (углевод, оқсил, ёғлар) ўзлаштирилишини яхшилашга, ноқулайлик ва ичак бузилишларининг намоёнлигини камайтиришга ёрдам беради.

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш