Микразим / Савол ва жавоб / Мен деярли ҳар доим йўл-йўлакай овқат истеъмол қиламан. Менинг фикримча, мунтазам пайдо бўладиган қориндаги оғирлик ҳисси,айнан шу туфайлидир. Микразим менга бундай ҳолатда ёрдам бера оладими?

Мен деярли ҳар доим йўл-йўлакай овқат истеъмол қиламан. Менинг фикримча, мунтазам пайдо бўладиган қориндаги оғирлик ҳисси,айнан шу туфайлидир. Микразим менга бундай ҳолатда ёрдам бера оладими?

Йўл-йўлакай овқатланиш-замонавий ишчи одамлар учун долзарб масаладир. Одатда, бу ҳолатда одам меъёрдан ортиқ овқатланади ва қориндаги тўйиб кетганлик ва оғирлик ҳиссидан азият чекади. Замонавий Микразим® чиндан ҳам бу ҳолатни енгиллаштириши мумкин, чунки унинг таркибидаги ферментлар ошқозоности безига овқатни оддий ва ўзлаштириш учун яроқли моддаларгача парчалашга ёрдам беради.

Лекин шуни тушуниш керакки,йўл-йўлакай овқатланиш ва бу билан боғлиқ меъёрдан ортик ейиш физиологик эмас ва ҳеч қандай фойда келтирмайди. Бу ҳолатда фақат фермент препаратларга ишониш керак эмас. Ўзининг кун тартиби ва овқатга муносабатини қайта кўриб чиқиш зарур. Ҳар қандай иш тартибида ҳам, чалғишларсиз тўлиқ овқатланиш учун 15-20 дақиқа топиш мумкин. Бу нафақат ҳазм қилиш тизими учун фойдали, балки мия учун ҳам дам олиш имкониятини беради.

ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР БОР. ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЙЎРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ВА МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Маьлумотлар билан танишдим, беркитиш